«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:21
ЎЗO‘Z

Ford ҳайдовчисиз полиция автомобилини патентлади

28 янв, 15:56 6 392 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ford ҳайдовчисиз полиция автомобилини патентлади Ford янги бизнес-модель устида ишлаш учун икки компанияни қўлга киритгани ҳақида эълон қилди — Autonomic ва TransLoc. Ушбу бизнес-модель одамларни ташиш ва товарларни етказиш учун мўлжалланган автоном транспорт ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Бу ҳақда «Digital Trends»га таяниб Кун.уз маълум қилди.

Ҳайдовчисиз қурилмалар Ford'га турли сервислар учун қўллаш ва кейинчалик хизмат кўламини кенгайтириш мумкин бўлган қулай ва мобил транспорт инфратузилмасини яратишга ёрдам беради. TransLoc компаниясининг дастурий таъминоти янги транспорт тизимидаги асосий бўғин бўлади, зеро у автомобиллар учун оптимал йўналишларни белгилаш имконини беради. Компания шунингдек Transportation Mobility булут сервисини ишлаб чимоқчи, унинг ёрдамида транспорт ва шаҳар инфратузилма объектлари бир-бири билан осон ва қулай алоқада бўлади.

Бундан ташқари, ҳайдовчисиз технологияларни полиция машиналарига нисбатан ҳам қўллашмоқчи. Ҳар ҳолда, Ford шундай патентга ариза берган. Автоном полиция машиналари ходимлар ҳаётига хавф солмай, қоидабузарларни кузатиш имконини беради. Янги дастурий таъминот ҳайдовчилик кўникмалари сабаб қўлга олиш қийин бўлган юқори тезликда ҳаракатланаётган қоидабузарлар йўналишини олдиндан ҳисоблаб чиқиши мумкин.

Сунъий интеллект ҳайдовчисиз полиция машиналарига қоидабузарларни яхшироқ кузатиш, уларга тезроқ етиб олиш имконини беради. Бу жараёнда полиция ходими ҳайдовчи креслосида ўтириши, лекин уни мустақил бошқармаслиги мумкин.

Албатта, патентга ариза бериш 1-2 йилдан кейин шундай патруль машиналарининг йўлларда пайдо бўлишини кафолатламайди. Компания шунчаки рақибларда шундай ғоянинг пайдо бўлиш ҳолатларининг олдини олиб қўймоқчи.

Узоқ вақт айнан Ford ҳайдовчисиз технологиялар бозорида етакчи ҳисобланган. Бироқ General Motors ўзининг дадил режалари ва бизнес-стратегияси сабаб компанияни биринчи ўриндан сиқиб чиқарди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 375
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар