«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 08:11
ЎЗO‘Z

«GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширади

04 ноя, 16:27 11 876 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширади «GM Uzbekistan» АЖ 1 йилда ишлаб чиқариладиган машиналари ҳажмини 250 минг донадан 300 минг донагача оширишни режалаштирмоқда. Бу эса 20 фоизлик ўсиш демакдир. Бу ҳақдаги маълумот 27 октябрдан 2 ноябргача бўлган кунларда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуида ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси кўргазма-конференцияси вақтида айтилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Тақдимот вақтида «GM Uzbekistan» компаниясининг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳақида маълумот берилган.

Айни вақтда компания таркибида 3та завод мавжуд (Андижондаги "Асака" заводи, Тошкентдаги ва Хоразмдаги заводлар).

Асакадаги заводда «Matiz», «Nexia», «Cobalt», «Lacetti», «Spark» автомобиллари йиғилади. 2016 йилда янги T250 моделини йиғиш ишларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Режага кўра бу заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 мингта автомобилгача оширилади.

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида эса йилига 10 минг дона «Captiva» ва «Malibu» автомобиллари йиғилади.

Хоразмнинг Питнак шаҳридаги заводда йилига 40 минг дона «Damas», «Labo» ва «Orlando» автомобилларини тайёрлаш мўлжалланган.

Қайд этиш керакки, айни вақтда «GM Uzbekistan» таркибидаги корхоналарда 7,5 минг киши фаолият кўрсатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 216
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 171
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 231
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 147
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 83
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 389
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 109
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 225
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 31
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 81
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 135
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 147
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 170
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 72
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 114
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 100
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 39
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 79
  • Бўлимлар