«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:15
ЎЗO‘Z

Chevrolet Cobalt автомобили янгиланмоқда

30 сен, 13:25 17 313 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Chevrolet Cobalt автомобили янгиланмоқда Chevrolet Cobalt автомобили 2012 йилдан Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган ва Россияга экспорт қилинган. Бироқ жорий йилнинг баҳорида General Motors концерни Ўзбекистонда активларини минималлаштиришини эълон қилгандан кейин, Cobalt Россияни биринчилардан тарк этди: ҳозирда россиялик дилерларда деярли сотувда бу автомобиллардан қолмаган ва 8 ой давомида 300тадан камроқ миқдорда сотилган. Бироқ бу седанлар Ўзбекистон ва Жанубий Америкада ҳамон сотилмоқда ва 1-2 ой ичида унинг янгиланган версияси намойиш қилиниши керак.

Янги Cobalt’нинг ниқобланган фотосуратлари Бразилияда тасвирга олинди. Автомобиль бу ерда 2011 йилдан бери ишлаб чиқарилади.

Янги Cobalt олд томондан янги Cruze автомобилига ўхшаб кетади – катта ҳаво тўплагич ва ёруғлик-диодли фаралар билан жиҳозланган. Автомобилнинг орқа қисмида юкхона эшигига чиқиб турувчи “горизонтал” чироқлар пайдо бўлади. Салонда сенсор экранли мультимедиа тизими ва бошқа безак элементлари ўрнатилиши кутилмоқда.

Янги Cobalt техник томондан ўзгармаслиги тахмин қилинмоқда: ҳозирги Cobalt бензинда ёки Бразилияда кенг тарқалган этанол спиртида ишлайдиган 8 клапанли 1,4 литрли (102 от кучи) ва 1,8 литрли (108 от кучи) моторлар билан жиҳозланади.

Автомобилнинг ўзбек вариантининг янгиланиши бироз кечроқ амалга оширилади, бироқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Cobalt’лардаги 1,5 литрли (106 от кучи) мотор янгиланмайди. Чунки 2011 йилда Ўзбекистонда 1,2 ва 1,5 литрли моторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “GM Powertrain Uzbekistan” двигателлар ишлаб чиқарувчи заводи ташкил этилган ва бу заводни яқин орада модернизация қилиш режалаштирилмаган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 163
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 224
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 80
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар