«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:47
ЎЗO‘Z

Мусодара қилинган автомобилларни онлайн аукцион орқали сотиш бошланди

06 сен, 18:01 194 363 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мусодара қилинган автомобилларни онлайн аукцион орқали сотиш бошланди Юридик ва жисмоний шахсларнинг суд ҳукми билан давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулки 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда иш бошлаган «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ким ошди савдосига қўйила бошланди, деб ёзади Sof.uz нашри.

Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтида 1 сентябрдан очилган ким ошди савдосида 10 та эски ВАЗ, УАЗ, Нексия русумли автомобиллар савдога қўйилган.

Ким ошди савдоси деярли барча ўзбекистонликлар учун очиқ, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги кўчмас мулк аукционга қўйилганда, потенциал харидор Тошкент пропискасига эга бўлиши шарт. Айни пайтда, суд¸ прокуратура, ички ишлар, солиқ, божхона тизими, шунингдек МХХ ходимлари, қолаверса, баҳолаш хизмати вакилларининг аукционда қатнашиши тақиқланган.

У ëки бу савдода қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари ва ким ошдига қўйилган мол-мулкнинг бирламчи баҳосининг 5 фоизи миқдорида закалат қўйишлари лозим.

Илгари хабар берилганидек, 2017 йил 1 сентябрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

2017 йил 1 сентябрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июль 2017 йилда ПҚ-3149- сонли қарори қабул қилинган.

Шу билан бирга, ушбу қарор билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Мажбурий ижро Бюро ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини (Марказ) ташқил қилинган. Марказ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор ҳисобланади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар