«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:53
ЎЗO‘Z

GM-Uzbekistan раҳбари электромобиль ишлаб чиқарилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

06 июл, 18:35 7 872 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM-Uzbekistan раҳбари электромобиль ишлаб чиқарилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди GM-Uzbekistan тасарруфидаги корхоналарга уюштирилган пресс-тур давомида корхона бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистлар ва блогерларнинг электромобиллар ишлаб чиқариш борасидаги саволларига жавоб берар экан, жумладан, шундай деди:

“Бундай автомобиллар ишлаб чиқариш таннархи жуда қимматга тушади. Бу каби автомобилларни ишлаб чиқариш жуда ривожланган мамлакатларда амалга оширилмоқда”, - деди Рустам Ражабов. - “Мисол қилиб айтадиган бўлсак, Голландия 2025 йилдан кейин ички ёнув двигателли автомобиллардан бутунлай воз кечади. Бундай талабга уларнинг турмуш тарзи, структураси ва қўшимча имкониятлари жавоб беради”.

Рустам Ражабовнинг таъкидлашича, GM-Uzbekistan корхонасида бу йўналишда иш олиб борилмаяпти. Тақдим этилган маълумотларга кўра, корхонада алтернатив ёқилғида, яъни газда ҳаракат қилувчи автомобиллар устида иш олиб борилмоқда. Аниқроқ айтиладиган бўлса, энди корхонанинг ўзидан газда юришга ихтисослашган автомобиллар ишлаб чиқарилади.

“Ҳозирги, яъни бензинда юришга мўлжалланган автомобилларда газда юриш қурилмасининг ўрнатилиши оқибатида машинанинг металларига жиддий шикаст етмоқда. 10 йилга кафолатланган мотор, 2-3 йилга бориб ишдан чиқмоқда. Биз мана шуларни ҳисобга олган ҳолда, заводнинг ўзидан газда юришга ихтисослашган автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз”, деди Рустам Ражабов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 160
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 75
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар