«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:01
ЎЗO‘Z

“Алоқабанк” ва “Асакабанк" автокредит беришни бошлади

21 июн, 22:14 109 911 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Алоқабанк” ва “Асакабанк" автокредит беришни бошлади 1 июндан Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари автомобиль харид қилиш учун кредитлар ажратаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда “Асака” АТБ ва “Алоқабанк” АТ банклари автомобиллар учун кредит ажратмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

“Асака” АТ банкининг шартлари қуйидагича:

Жисмоний шахслар учун кредит муддати 3 йилгача. Кредитнинг фоиз ставкаси биринчи тўлов миқдорига қараб белгиланади, яъни:

- Илк тўлов 35 фоизгача – йиллик 18 фоиз ставкада;
- Илк тўлов 45 фоизгача – йиллик 17 фоиз ставкада;
- Илк тўлов 45 фоиздан ортиқ бўлган миқдорда – йиллик 16 фоиз ставкада;
- Илк тўловсиз ҳолатда – йиллик 23 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Кредитни қоплаш давомида 3 ой имтиёзли давр бўлиб, бу вақтда фақатгина фоиз тўловини амалга оширади. Кейин асосий кредитни қоплашни бошлайди.

Имтиёзли кредит ёш оилалар учун ҳам тақдим этилади. Эр ва хотиннинг ёши 30 дан ошмаган тақдирда, бошланғич тўлов сифатида автомобилнинг 25 фоиз қиймати тўланади ва йиллик 9 фоиз ставкада кредит ажратилади. Ёш оилалар учун ҳам кредит тўлов муддати 3 йилни ташкил қилади.

“Асака” банкида автокредит расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 миқдордаги даражаси тўланади. Асосий қарз миқдори имтиёзли 3 ой муддатдан сўнг, умумий муддат ҳисобига тенг бўлинади. Ўз вақтида тўланмаган кредит суммаси учун пеня белгиланган.

Автосалон билан шартнома тузилганда, автомобиль баҳоси АҚШ доллари ҳисобида қайд этилади. Илк тўловни амалга ошириш ва кредитни қоплаш эса миллий валютада Марказий банкнинг шу кундаги АҚШ доллари курси бўйича тўланади.

“Алоқабанк” АТ банкининг шартлари қуйидагича:

Жисмоний шахсларга автокредит ажратиш муддати 4 йилгача. Кредитнинг фоиз ставкаси биринчи тўлов миқдорига қараб белгиланади, яъни:

-Илк тўлов 30 фоизгача – йиллик 16 фоиз ставкада;
-Илк тўлов 40 фоизгача- йиллик 15 фоиз ставкада;
-Илк тўлов 50 фоиздан ортиқ бўлганда – йиллик 14 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Бу банкда илк тўловсиз кредит расмийлаштириш имконияти мавжуд эмас. Шунингдек, ёш оилалар учун ҳам имтиёзли кредит шартлари белгиланмаган.

“Алоқабанк” билан автокредит расмийлаштириш жараёнида қарзнинг 0,05 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар