«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 20:46
ЎЗO‘Z

Францияда йилнинг энг чиройли суперкари танланди

04 фев, 19:39 7 599 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Францияда йилнинг энг чиройли суперкари танланди Париждаги ногиронлар уйида бўлиб ўтаётган 32-Халқаро автомобиль фестивалида 2016 йилнинг энг чиройли суперкарини танлашди. Бу шарафга Ferrari GTC4 Lusso купеси лойиқ топилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

GTC4 Lusso билан бирга бу таснифда Bugatti Chiron гиперкари, Aston Martin RB001 концепти ва янги авлод Porsche Panamera хэтчбеки ҳам биринчи ўрин учун кураш олиб борди. Ғолибни таниқли архитектор Жан-Мишель Вильмотт раҳбарлигидаги ҳакамлар ҳайъати аниқлаган. Мукофот Ferrari компаниясининг бош дизайнери Флавио Манцонига топширилди.
Ferrari GTC4 Lusso суперкари ўтган йил февраль ойида дебют қилган эди. У FF купеси ўрнига ишлаб чиқилган. Машинанинг барча ғилдираклари етакчи бўлиб, тўлиқ бошқарилувчи шасси, мослашувчан подвеска ва 12 цилиндрли, 6,3 литр атмосфера моторига эга. Унинг кучи 680 от кучига тенг. Автомобиль соатига 100 км тезликка эришиши учун атиги 3,4 сония кифоя қилади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 335 кмни ташкил этади.

Фестиваль чоғида «энг чиройли суперкар»дан ташқари, 2016 йилнинг энг чиройли концепт-карини ҳам аниқлаб олишди. Аввал хабар берганимиздек, Renault Trezor электр купеси Jaguar I-Pace, Aston Martin RB001 ва DS E-Tense каби концептларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.






Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 207
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 223
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 141
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 79
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 7
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 7
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 127
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 72
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 297
  • Бўлимлар