«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:44
ЎЗO‘Z

Toyota сунъий ақлга эга концепт-кар ишлаб чиқди

06 янв, 15:54 6 516 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Toyota сунъий ақлга эга концепт-кар ишлаб чиқди Япониянинг Toyota компанияси Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган истеъмол электроникасига бағишланган CES-2017 кўргазмасига сунъий ақлга эга бўлган концепт-кар намунасини олиб келган. Concept-i прототипига автопилот ўрнатилган бўлиб, у ўз эгаси ва йўловчиларга мослаша олади, деб ёзади Кун.уз сайти.

Yui деб номланган тизим сунъий ақлни бирлаштиради ва амалда автомобилни тўлиқ бошқаради. Масалан, Yui ҳайдовчини таний олади ҳамда салон чироқларини унинг хоҳиш истагидан келиб чиққан ҳолда созлайди, асосий йўналишлар харитасини акс эттиради. Тизимга, шунингдек, юз ифодаси ва овоздан келиб чиққан ҳолда ҳиссиётларни аниқлаш технологияси ҳам киради.

Салондаги йўловчилар билан мулоқот эса, олд ойна узра жойлаштирилган проекцион дисплей орқали товушли хабарлар ёки бевосита қўл суянчиғидаги ҳаракатланувчи юза воситасида амалга оширилади.

Бундан ташқари, Yui автомобилнинг турли хавфсизлик тизимини назорат қилади ва талаб қилинганда муқобил бошқарувни ишга тушириши мумкин.

Toyota Concept-i, шунингдек, ўз атрофидаги автомобиллар ва ҳайдовчилар билан ҳам «мулоқот» қила олади. Хусусан, автомобиль ташқарисидаги диодли чироқлар турли рангларда товланишидан унинг автопилот ёки ҳайдовчи томонидан бошқарилаётганини билиб олиш мумкин. Унинг орқа томонига жойланган дисплейда турли матнли хабарлар акс эттирилади.

Концепт-кар дизайни Калифорниядаги Toyota марказида ишлаб чиқилган. Сунъий ақлни Сан-Францискодаги Toyota Innovation Hub ишлаб чиққан.










амалда, ўрнатилган, хабарлар, автомобилни, ойна, автомобиллар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар