«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

“Ўзавтосаноат” 2015 йилда умумий қиймати 381,5 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишни бошлайди

16 апр, 21:03 10 146 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзавтосаноат” 2015 йилда умумий қиймати 381,5 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишни бошлайди Таркибига Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида фаолият юритувчи корхоналар кирадиган “Ўзавтосаноат ” АК 2015 йилда умумий қиймати 381,5 млн долларни ташкил қиладиган лойиҳаларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компаниянинг дастурида айтиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қарори билан тасдиқланган ушбу дастур юртимиз автомобилсозлик соҳаси корхоналарининг ишлаб чиқариш тизимини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича 15 та лойиҳани ўз ичига олади. Бунинг учун йўналтириладиган маблағлардан 254,3 млн доллари тижорат банклари, 135,9 млн доллари корхоналарнинг шахсий маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Хусусан, GM Uzbekistan компанияси 2015-2016 йилларда T250 платформаси негизида (Chevrolet Aveo) автомобилларни серияли тарзда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 104,2 млн доллар сармоя ажратади. Бу ишлаб чиқариш қуввати йилига 73,6 минг дона автомобилни ташкил қилади. “Ўзавтосаноат”, шунингдек, янги модель учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш учун 53,8 млн доллар сармоя ажратади.

Жорий йилда Gentra седанини йиғишни маҳаллийлаштириш бўйича 18,4 млн долларлик лойиҳани амалга ошириш бошланади. Лойиҳа штам-пайвандлаш деталларини ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Бошқа енгил автомобиль моделларини маҳаллийлаштириш учун алюмин деталларни ишлаб чиқариш жараёнига икки йил ичида 38 млн долллар сармоя киритилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 3,2 млн дона маҳсулотни ташкил қилади.

“Ўзавтосаноат” АК Самарқанд вилоятидаги MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ишлаб чиқариш жараёнини маҳаллийлаштириш учун 30 млн доллар ажратади. Қўшма корхона негизида кабиналарни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаси 16 млн доллар сармоя киритиш ҳамда йилига 3 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

Бугунги кунда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига киритилган сармоялар ҳажми 2 млрд долларни ташкил қилмоқда. “Ўзавтосаноат” АК 2004 йилда “Ўзавтосаноат” уюшмаси негизида ташкил этилган. Компания таркибига 20 дан ортиқ корхоналар киради. Улардан енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи СП GM Uzbekistan қўшма корхонаси ҳамда автобус ва юк машиналари ишлаб чиқарувчи “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ энг йириклари ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 215
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 77
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 24
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 75
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 24
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 63
  • Бўлимлар