«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:00
ЎЗO‘Z

General Motors Россия бозоридан кетишини маълум қилди

18 мар, 21:13 10 417 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
General Motors Россия бозоридан кетишини маълум қилди Zamin.uz - АҚШнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи General Motors корпорацияси 18 март куни эълон қилган матбуот хабарномасида Россия автомобиль бозоридан Opel ва Chevrolet бренди моделларининг аксарият қисми тўлалигича чиқарилишини маълум қилган.

Opel 2015 йил охиригача Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетади, яъни бу русумдаги машиналар савдоси тўхтатилади, Санкт-Петербургда бу русумдаги машиналар ишлаб чиқарилиши тўхтатилади. Chevrolet брендининг Corvette, Camaro ва Tahoe моделларигина Россияда бозорида қолади. Шунингдек, Cadillac бренди ҳам савдодан чиқарилмайди.

GM президенти Дэн Амманнинг сўзларига қараганда, “бу қарор жуда мураккаб узоқ истиқболларга эга бўлган бозорга катта миқдорда инвестициялар киритилишининг олдини олади”.

Opel Group бош директори Карл-Томас Нойман эса мамлакатдаги бозор шароити йирик инвестицияларни оқламслигини таъкидлаб ўтган.
Санкт-Петербургдаги автозавод жорий йилнинг ўрталарига келиб ўз фаолиятини тўхтатади. GM-Аvtovaz қўшма корхонаси Chevrolet Niva русумли автомашинани ишлаб чиқаришда давом этади. Ушбу русумлардаги автомашиналар эгалари олдидаги мажбуриятларини бажариш учун корпорация дилерлик тармоғи орқали ишлашни давом эттиради.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда Россия бозорида сотилаётган русумларнинг деярли барчаси мамлакатнинг ўзидаги корхоналарда ишлаб чиқарилади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 207
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 163
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 224
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 141
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 80
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар