«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:22
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan 2015 йил октябрь ойидан газда ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқара бошлайди

18 мар, 15:12 12 821 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan 2015 йил октябрь ойидан газда ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқара бошлайди GM Uzbekistan қўшма корхонаси жорий йилнинг октябрь ойидан экомобилларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, яъни деярли барча моделлар газ ускуналари билан чиқарила бошлайди, деб хабар бермоқда «Finance.uz».

Капот остига ўрнатиладиган газ баллони ускуналарини «Автосаноат − Landi Renzo» Ўзбекистон−Италия қўшма корхонаси еткaзиб беради. Ҳозирда бундай ускуналар ўрнатилган 25 та автомобиль синовдан ўтказилмоқда. Октябрь ойида 1500 та шундай автомобиль сотувга чиқарилиши кўзда тутилмоқда. Қурилма 6−8 цилиндрли автомобиллар (Captiva) дан ташқари GM Uzbekistan’нинг барча моделларига тушади.

Қайд этилишича, янги авлоддаги автомобилларнинг асосий устунликлари сифат, тежамкорлик ва экологияга зиёнсизликдир. Ҳам бензин, ҳам газда бирдай ишлайдиган автомобиль бозордаги энг тежамкор машиналардан бўлади. 90 литрли баллон бир марта тўлдирилганда 340−350 километр масофа учун етарли бўлади. Шунингдек, ҳайдовчи учун хавфсизлик даражаси ҳам ошади.

Ускунанинг бир комплекти Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 600−700 доллар атрофида бўлади. Шу муносабати билан автомобиль нархи ҳам бирмунча ошади. Бироқ GM Uzbekistan куздан бошлаб автомобилларнинг 50 фоизини шундай қурилмалар билан чиқариши харидорга танлов имкониятини қолдиради.

Манба: www.daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 163
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 80
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар