«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:30
ЎЗO‘Z

Kawasaki мотоцикллари сунъий идрокли бўлади

27 ноя, 13:58 7 718 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Kawasaki мотоцикллари сунъий идрокли бўлади Яқин йиллар ичида овоз ёрдамида бошқариладиган асситент нафақат қимматбаҳо автомобилларга, балки мотоциклларга ҳам ўрнатилиши мумкин. Япониянинг донғи кетган Kawasaki Heavy Industries компанияси шу режани амалга ошириш саъй-ҳаракатидадир. Ҳозир “Кавасаки” саноат роботлари, гидроцикллар, тракторлар, поездлар ва ҳатто самолётлар устида ишлайди, аммо маҳсулотлари қаторида мотоциклларнинг алоҳида ўрни бор. Мототехниканинг келаси авлоди “Темир одам” фильмидаги JARVIS каби сунъий идрокка эга бўлиши мумкин.

Хўш, мотоциклга сунъий идрокнинг нима кераги бор? Албатта, ишлаб чиқарувчи биринчи галда мотоциклчининг хавфсизлиги ғамини ейди. Мотоциклчиларнинг кўпи оддий хавфсизлик қоидаларини писанд қилмаслигини яхши биласиз, тезлик режимига эса умуман риоя этишмайди. Айнан шу ҳолатда сунъий идрок ёрдамга келади ва ўйламай-нетмай тез ҳайдашнинг хавфидан одам овозида огоҳлантиради. Бордию, мотоциклчи маслаҳатни қулоғига иладиган аҳволда бўлмаса, қувликка ўтади. Яқинда фарзандининг туғилган куни эканлиги ва оиласи учун ҳам ўз ҳаётини сақлаши лозимлигини уқтиради.

Kawasaki инженер ва дастурчилари мотоцикл ва мотоциклчи орасидаги мулоқотни имкон қадар ҳиссиётга бой этиш устида изланяпти. Янги тизимга “Emotion Generation Engine and Natural Language Dialogue” деб ном берилди. Уни тайёрлашга SoftBank гуруҳи таркибига кирувчи Cocoro SB Corp компанияси мутахассислари қарашмоқда. Айтиш керакки, бу компания мутахассислари сунъий идрок яратишнинг пири бўлиб кетган.

Мотоциклчи билан бефарқ овозли робот эмас, алоҳида виртуал шахс мулоқот қилади. Персонал ёрдамчи қанақа хулқ-атворли бўлишини, ҳаттоки, муаллифларнинг ўзи ҳам билмайди, барчаси эгасига боғлиқ. Кучли ҳаяжон ёки хатарли ҳолатда сунъий идрок мотоцикл бошқарувини ўз зиммасига олади. Бу билан ҳаттоки, ҳайдовчининг ҳаётини қутқариб қолса бўлади. Инсон ҳаёти эса ҳаммасидан қимматли, шундай эмасми?
қилади, уқтиради, мутахассислари, ҳаммасидан, Уни, қанақа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар