«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:01
ЎЗO‘Z

Хитойда мегаватт қувватли суперкар тайёрланди

24 ноя, 13:49 7 808 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда мегаватт қувватли суперкар тайёрланди NextEV компанияси янги Nio электромобиль брендига асос солди. Бренднинг дастлабки электрли суперкари Nio EP9 бўлди.

Бир ой илгари Нюрбургринг трассасини кезган бу машина дунёдаги энг тезкор электрли суперкар номини олди. Машҳур трассани 7 дақиқаю 5,12 сонияда босиб ўтган Nio EP9 нафақат ўзидан олдинги электромобилларидан, балки Nissan GT-R Nismo ва Dodge Viper ACR спорткарларидан ҳам ўзиб кетди.

Nio EP9 спорт прототиплари категориясида тайёрланган, бироқ умумфойдаланиш йўлларида юришга мўлжалланган. Тўрт электромоторининг жами қуввати 1360 от кучига тенг.

Композит матераллардан ясалганлигига қарамасдан суперкар оғиргина – 1736 кг. Двигателлар кузовнинг биқинидаги иккита литий-ионли батареялардан озиқланади. Батареялар тез зарядланиш хусусиятига эга: 45 дақиқада қувват олиб 427 км йўл босади.

Юз тезликка чиқиши учун суперкарга 2,7 сония етарли. Энг юқори тезлиги соатига 313 км. Суперкар муаллифлари ялпи ишлаб чиқариш ниятлари йўқлигини олдиндан дарҳол айтиб қўйди, чунки ўзини оқлайдими-йўқми гумон. Шунинг учун олтитагина электромобиль ишлаб чиқарилади.

Бир-иккитаси томоша автомобили сифатида NextEV фирмасининг ихтиёрида қолади. Қолганлари пулдор коллекционерларга сотилиши мумкин. Нархи аниқ айтилмади, аммо 1 млн доллардан ошиши кутиляпти.

NextEV фирмасининг ўз олдига қўйган мақсади 2020 йилгача арзон Nio электромобилларини ялпи ишлаб чиқаришдир.
машина, етарли, қуввати, суперкари, суперкарга, электрли




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар