«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:17
ЎЗO‘Z

BMW 2017 5 Series — Apple CarPlay ўрнатилган илк автомобиль серияси

16 окт, 14:18 7 933 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
BMW 2017 5 Series — Apple CarPlay ўрнатилган илк автомобиль серияси iOS платформаси услубида ишланган ва автомобилларга мўлжалланган Apple CarPlay тизими ўтган йили iOS 9 тақдимотида эълон қилинган эди. Бироқ шу пайтгача ушбу тизим бирорта автомобилга ўрнатилмади. Бундан икки кун олдин намойиш этилган BMW 2017 5 Series автомобили симсиз Apple CarPlay тизими ўрнатилган илк автомобиль номини олди. Бундан буён мазкур тизим ўрнатилган автомобилларда Apple қурилмаларини платформага USB орқали улаш талаб этилмайди. Иккала тизим автоматик тарзда ўзаро симсиз интеграциялашади.

Carzone сайтининг ёзишича, Германиянинг BMW концерни биринчи бўлиб симсиз Apple CarPlay тизимини ўзининг янги сериядаги автомобилларига қўллашни бошлаган. Мазкур тизим орқали ҳайдовчилар турли медиа функцияларини бошқаришлари мумкин бўлади.

Ҳозирча Apple CarPlay тизимининг автомобилларда бу қадар кеч пайдо бўлиши юзасидан тушунтириш берилмаган. Тизим BMW 2017 5 Series туркумидаги барча автомобилларга татбиқ этилиши маълум қилинган.
ва, сериядаги, сайтининг, ўзининг, CarPlay, тарзда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар