«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:58
ЎЗO‘Z

Япон компанияси Komatsu кабинасиз юк машинаси тайёрлади

02 окт, 02:29 8 620 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япон компанияси Komatsu кабинасиз юк машинаси тайёрлади Жаҳонда ўзиюрар техникаларнинг ўнлаб тури ишлаб чиқариляпти. Ҳайдовчисиз автомобиллар эса тинч кўчаларни кезиб юрибди. Уларни тўла маънода ҳайдовчисиз деб бўладими? Йўқ, чунки тегишли вақтда бошқарувни қўлига олиши учун барчасида ҳайдовчи ўриндиғи ҳамда руль, тепки, улаш тугмалари каби бошқарув элементлари жойлашган. Бу жўяли қарор, ахир, бир гап бўлса, машина дарҳол ҳайдовчи измига бўйсунади, деб ёзмоқда "Carzone" нашри.

Komatsu ишлаб чиқарган самосвалда эса бошқарув ускуналарининг бирортаси йўқ. На рул, на тепкиларни учратасиз. Ҳайдовчиси бўлмагач, кабинанинг нима кераги бор?

Кабинасиз самосвал Autonomous Haulage Vehicle деб аталади. Унда 2700 от кучи бор. Кабина ва ҳайдовчи машина учун ортиқча юк, ундан халос бўлгач машинанинг фойдали иш коэффициенти ошади, шундай эмасми?

Гарчи, кабинасиз юк машинаси бошсиз одам каби кўринса-да, инженерлар унинг фойдасини тушунтирмоқда. Кабинада ўтирган ҳайдовчи орқани кўролмайди, бунинг учун ён ойнага боқиб орқани тасаввур қилиши ёки машинани тўхтатиб тушиб қараши керак. Кўпинча, бортдаги юкни тушириш учун ҳайдовчи машинадан тушиб мўлжал олади. Бутунлай автоматик режимда ишлайдиган япон самосвалида эса бу муаммо йўқ, чунки корпуснинг турли чеккаларидаги камералардан ориентация олади. Қолаверса, бундай “гурзавой” тўртала ғилдирагига юкланиш тенг тақсимланганлиги туфайли турғунроқ бўлади. Музламада сирғанмайди.

Autonomous Haulage Vehicle прототипи яқинда Лас-Вегас кўргазмасида намойиш этилди. Коматсучилар эса тез кунларда ишлаб чиқаришни бошлаб юборади.
ўзиюрар, сирғанмайди, ишлаб, олади, Кабинасиз, бўйсунади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 378
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар