«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 13:27
ЎЗO‘Z

615 млн сўмлик Lamborghini Gallardo Андижон эмас, Тошкентда савдога қўйилгани маълум бўлди

21 сен, 09:38 17 396 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
615 млн сўмлик Lamborghini Gallardo Андижон эмас, Тошкентда савдога қўйилгани маълум бўлди Тошкентда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти томонидан хатланган Lamborghini Gallardo автомобили кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда «Ким ошди савдо сервис» компанияси сайтида берилган ахборотга таяниб "Дийдоразиз" нашри хабар бермоқда.

Хабар беришларича, автомобиль Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 20 июлдаги ҳукми асосида берилган 2-285-30М-14-сонли ижро варақасига асосан кимошди савдосига қўйилмоқда.

22 сентябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 42-уйда ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига қўйилган 2004 йилда ишлаб чиқарилган автомобилнинг ранги олча (қизил), бошланғич баҳоси — 615 583 497 сўм.

Кимошди савдосида қатнашиш истагида бўлганлар 61 558 349 сўм 70 тийин миқдорида закалат пулини тўлашлари лозим.

Аввалроқ бошланғич нархи 615 миллион сўмга баҳоланган Lamborghini Gallardo Андижонда савдога қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, Gallardo Lamborghini компанияси томонидан 2003—2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, унинг энг арзон модели нархи 160 минг доллардан бошланади.
қатнашиш, тўлашлари, ижро, кимошди, Адлия, автомобилнинг




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 0
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 0
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 23
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 214
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Бўлимлар