«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 22:50
ЎЗO‘Z

Ravon Nexia’нинг Россия бозорида сотувга чиқмай туриб нархлари ошди

12 авг, 12:38 10 639 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ravon Nexia’нинг Россия бозорида сотувга чиқмай туриб нархлари ошди Россия бозорида ҳали сотувга чиқмаган Ravon Nexia автомобилининг нархи кўтарилди. Бу ҳақда “Wroom.ru”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Хабарга кўра, автомобиль 40 минг рублга қимматлашган. Машинанинг бир ҳимоя ёстиғи, барқарорлаштириш тизими ва рулнинг гидрокучайтиргичи бўлган Comfort версияси нархи 379 мингдан 419 минг рублга кўтарилган.

Ravon Nexia’нинг Optimum варианти (Кондиционер, олд ойналарни бошқариш учун электрокўтаргичлар, марказий қулфлаш тизими) нархи 479 минг рубль этиб белгиланди. Elegance варианти эса (иккита хавфсизлик ёстиқчаси, орқа ойналарни бошқариш учун электрокўтаргичлар, қотишмали ғилдирак) харидорга 529 минг рублга тушади.

Маълумотларга қарганда, Ravon Nexia Chevrolet Aveo седанининг такомиллаштирилган вариантидир. Россия бозорида мазкур автомобиль яқин кунларда сотувга чиқиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Chevrolet Aveo General Motors компанияси томонидан 2002 йилдан ишлаб чиқарила бошланган. Мазкур автомобиль Шимолий Америкада Chevrolet Sonic номи остида етказиб берилади. Aveo’нинг тўрт эшикли седан, беш ва уч эшикли хетчбек моделлари мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 216
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 171
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 231
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 147
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 83
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 389
  • Сўнгги янгиликлар
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 4
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 11
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 36
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 20
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 31
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 28
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 131
  • Бўлимлар