«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди

08 дек, 21:30 3 091 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридаги савдо маркази портлашидан жабрланган 6 та хонадон вакилларига вақтинча яшаб туриш учун уй берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Денов шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрулло Иноятов, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Масалиев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров иштирокидаги матбуот брифингида маълум қилинди.

Қайд этилишича, воқеа содир бўлгач, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан «Қишлоққурилишинвест» буюртмаси асосида қурилган 24 та янги хонадон вақтинча ижарага олиниб, жабрланганларни кўчириш тайёргарлиги кўрилган.

Тадбирда сўз олган «Дарё» мухбири брифингда чиқиш қилган масъулларга юзланиб, портлаш оқибатида нечта хонадонга зарар етгани ва портлашнинг ҳудуддаги биноларга зарари билан қизиққан.

«Биз ‘Қишлоққурилишинвест’ буюртмаси асосида қурилган 24 та янги хонадонни вақтинча ижарага олиб, жабрланганларни кўчиришга тайёргарлик кўрганмиз. Ҳозир пайтда қурилишни назорат қилувчи инспекция хулосасига кўра, яшаш учун хавфли деб топилган 7 та хонадон вакилларини янги уйларга кўчирдик. Қолган уйларнинг дераза ва эшик ромлари таъмирини амалга оширяпмиз», — деди вилоят ҳокими Тўра Боболов.

Вилоят ҳокимининг қўшимча қилишича, савдо маркази ён-атрофида жойлашган ва портлашдан жабрланган бошқа хонадон вакиллари ҳозирча кўчишга ҳожат йўқлигини билдирган.

«Деразаси ва эшик ромлари синган, хонадони зарар кўрган бошқа фуқаролар ҳозирча кўчишга ҳожат йўқлигини айтишгани учун ишчи гуруҳ хулосаси билан уларнинг уйида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хонадонлар таъмирланмоқда», — деди вилоят ҳокими.

Тўра Боболовнинг қўшимча қилишича, ишчи гуруҳ вакиллари вазиятни ўрганиш давомида фуқароларнинг фикр ва таклифларини тинглаб, масъулларга етказмоқда.

«Ҳозир ўрганиш кетяпти. Фуқаролар фикрларини ўрганяпмиз. Кимдир уйини таъмирлаш етарли эканини айтса, яна кимдир янги уй олиб берилишини сўраяпти. Биз вазиятни ўрганяпмиз. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, фуқаролар учун қулай бўлган адолатли қарорга келинади», — деди Тўра Боболов.

Вилоят раҳбарининг қўшимча қилишича, портлаш оқибатида ҳудуддаги 65 та хонадонга, бир нечта ижтимоий соҳа объектларига зарар етган. 6 та хонадон деворлари ёрилиб, катта зарар кўрган бўлса, қолган хонадонларнинг эшик ва дераза ромлари синган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги «Indenim» савдо мажмуасида 7 декабрь тонгида кучли портлаш юз берди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаровнинг таъкидлашича, савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашнинг асосий сабаби ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар