«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:26
ЎЗO‘Z

Тишлар нима сабабдан рангини ўзгартиради? Муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

07 дек, 17:04 2 304 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тишлар нима сабабдан рангини ўзгартиради? Муаммони қандай бартараф этиш мумкин? Фото: «Домашний очаг»
Нима учун тишлар рангини ўзгартиради? Бунга қарши қандай курашиш мумкин? Қуйида ушбу ҳодисанинг бир нечта сабаблари ва вазиятни тузатишга ёрдам берадиган маслаҳатлар мавжуд.

Тишларни тез-тез чайиш
Оғиз бўшлиғидаги сўлак тишларни мукаммал ҳимоя қилади ва ортиқча кислота ҳамда озиқ-овқат қолдиқларини ювади. Оғизни махсус воситаларда чайиш яхши, лекин айрим суюқликларда кислота мавжуд бўлиб, бунда тиш эмали зарарланади. Агар оғиз бўшлиғида бадбўй ҳид пайдо бўлса, тишларни аввалгидан кўпроқ ювиш ёки профессионал тозалаш учун тиш шифокорига бориш тавсия этилади.

Нордон мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилиш
Мисол учун, цитрус мевалар, помидор, ананас, баъзи ичимликлар, салатларга қўшиладиган сирка – буларнинг барчасини рациондан чиқариб ташлашга ҳожат йўқ, уни сув билан ювиш кифоя. Қора чой ва шароб ичгандан кейин оғизни сув билан чайиш ҳам фойдалидир.

Тез-тез қаҳва ичиш
Бунинг, албатта, фойдали томони ҳам бор, лекин эмал учун эмас. Тишлардаги қаҳва қолдиқлари вақтида чўтка билан ювилмаса, тишларнинг оқ ранги тез орада ўзгаради. Ушбу тавсия қаҳвани кам ичадиганларга ҳам тегишли. Рад этишнинг ҳожати йўқ, қаҳвани кам ёки кўп ичиш аҳамиятли эмас, муҳими тишларни тезроқ тозалашда.

Чекиш
Сигарета ва тамакилардаги кимёвий моддалар тиш эмалини йўқ қилади, шунингдек, сўлак ишлаб чиқаришни камайтиради ва милкка зарар етказади.

Оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик
Тишларни кунига икки марта ювишдан ташқари, тиш иплари ёки ҳеч бўлмаганда тишковлагичдан фойдаланиш керак. Айниқса, йилига бир марта тишларни мукаммал тозалаш учун стоматолог ҳузурига ташриф буюриш лозим.

Тишларни жуда қаттиқ ишқалаш
Тишларни чўткалашда босим ва тезлик уларга ёрдам бермайди, балки зарар етказади. Бу, айниқса, пастада кучли моддалар бўлса (асосан, арзон сифатсиз пасталарга тегиши) яққол сезилади. Шу тариқа тиш эмалига зарар етади. Шунинг учун тишларни шошмасдан, узоқроқ вақт давомида чўткани енгил ҳаракатлантириб ювиш керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 99
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 263
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 245
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар