«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:48
ЎЗO‘Z

АКТ вазири Қозоғистон компанияларига таклиф билан чиқди

05 дек, 07:00 2 244 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АКТ вазири Қозоғистон компанияларига таклиф билан чиқди АКТ вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон IТ-компанияларига Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларидан самаралироқ фойдаланадиган лойиҳаларга сармоя киритишни таклиф қилди.

Бу ҳақда у бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлар доиралари иштирокида Нур-Султон шаҳрида ўтказилган Ишбилармонлар кенгаши ва Бизнес-форумининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқида маълум қилган.

Шерзод Шерматов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан қабул қилинган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» Стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, бугунги кунга келиб 300 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилганлигини, жорий йил сўнгига қадар яна 189 лойиҳа амалиётга татбиқ қилинишини, 2022 йил охиригача эса 53 та лойиҳа ишга туширилишини қайд этди.

АКТ вазири, шунингдек, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, улар доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди:
- аҳоли пунктларида тезкор ва қулай интернет хизматларини тақдим қилиш;
- «Электрон ҳукумат» қамровини янада кенгайтириш;
- малакали IT-кадрларни тайёрлаш;
- IT-индустрия ва рақамли тадбиркорликни янада ривожлантириш.

АКТ вазири Қозоғистонда ҳам «Рақамли Қозоғистон» дастури амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратиб, юқорида таъкидланган йўналишлардаги устувор мақсадларга эришиш ва белгиланган вазифаларни амалга оширишда қозоғистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини, бу борада Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликдаги IT-лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинганлигини таъкидлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 49
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 481
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар