«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:08
ЎЗO‘Z

Нима учун ҳар куни карам истеъмол қилиш керак?

01 дек, 19:46 3 550 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун ҳар куни карам истеъмол қилиш керак? Гарвард олимлари одамларга ҳар куни карам тановул қилишни маслаҳат беришади. Улар айтишига кўра, ярим тарелка карам С витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг 45%ини қондиради. Sputnik Арманистон карамни ҳар куни ейиш учун бешта сабаб топишди.

“Манфий” калориялик
Ҳар қандай сабзавот ҳам ўзининг ҳазм бўлиши учун сарфланган энергия ундан олинаётган энергиядан кўплиги билан мақтана олмайди. Бир товоқ туғралган карамда эса, атиги 22 калория бор. Агар сиз вазн ташлашни орзу қилаётган бўлсангиз, таомномангиздаги айрим юқори калорияли ингредиентларни карамга алмаштиришга ҳаракат қилиб кўринг.
Масалан, бутербродни нон бўлаги устига эмас, карам баргига ўраб тайёрланг. Ё бўлмасам лағмон ўрнига майдаланган карам истеъмол қилинг.

Яллиғланишга қарши ва вирусга қарши таъсири
Қизил карамда флавоноидлар жуда кўп. Улар карамга ноодатий қизил ранг бериб туради. Лекин уларнинг асосий фойдаси – жуда кучли яллиғланишга, вирусларга ва саратонга қарши курашиш хусусиятларидир. Қизил карамдан тайёрланган салат касаллик ривожланишини олдини олиши мумкин. Гарвард олимлари қизил карамдан фойдали таомнома таклиф қилишмоқда:

Яримта қизил карамни майдалаб тўғраб, бир неча томчи зайтун ёғи ва олма сиркасига аралаштиринг. Унга туз ва қалампир қўшинг. Фойдаси янада кўпроқ бўлиши учун бироз қирилган сабзи қўшинг.

Клетчатка манбаи
Таркибида клетчатка миқдори бўйича рекордчи – Пекин карами. Ундан кўпинча суюқ овқат ва қовурмаларда фойдаланилади. Пекин (ёки Хитой) карамининг иккинчи номи Напа бўлиб, у озуқа толаларига жуда бой.

Ҳазм бўладиган клетчатка инсон организмида холестерин миқдорини камайтиради ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Ҳазм бўлмайдиган клетчатка эса – овқат ҳазм қилишни енгиллаштиради ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.

Шунингдек, пекин карами қандли диабет касали борлар учун жуда фойдали. Уни истеъмол қилган киши узоқ вақт давомида ўзини тўқ сезиши мумкин.

Ҳарорат назоратчиси
Ривоятга кўра, бейсболчи Бейб Рут ҳар доим ўйиндан олдин бош кийими остига совутилган карам баргларидан бир нечтасини қўйиб олган. Шу тариқа у жазирама иссиқ кунларда жунли униформада ўзини яхшироқ ҳис қилган. Эксперт айтишига кўра, совутилган карам барглари шамоллаган кишининг тана ҳароратини туширишда ҳам фойда бериши мумкин. Карам барглари бош оғриғини ҳам камайтириши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 99
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар