«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:23
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондан Россияга ишга бориш учун 5 минг киши танлаб олинди

27 ноя, 23:30 2 284 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондан Россияга ишга бориш учун 5 минг киши танлаб олинди Бугунга қадар Ўзбекистондан Россияга соддалаштирилган тартиб бўйича ишга бориш учун 5 минг нафар қурувчи танлаб олинди, деб маълум қилди Россия қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин.

«Яқин ойлар ичида ўн минг киши келиши керак ва беш минг киши танлаб олинган. Дастлабки мигрантлар патент олишига беш кун қолди. Улар нафақат Москва, балки “Восточний” космодроми, Тула, Калуга ва бошқа қатор шаҳарлардаги қурилишларда меҳнат қилади», — деди у.

Стасишиннинг сўзларига кўра, барча келувчилар «Спутник Лайт» вакцинаси билан эмланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябрь ойида РФ Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги, қатор давлат ташкилотлари ва йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган музокаралар ўтказилиб, қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўзбекистонлик ўн минг фуқарони соддалаштирилган тартиб асосида Россияга ишга жалб қилишга келишилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Хайрулла Умаровнинг маълумот беришича, Россияга ташкилий тарзда ишга жўнатиш лойиҳаси доирасида ишчилар Ўзбекистон ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шу мақсадда, россиялик 40 нафар тиббиёт ходими зарурий тиббий анжомлар ва асбоб-ускуналар билан Ўзбекистонга етиб келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 133
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 123
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 99
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар