«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:56
ЎЗO‘Z

Самвел Бабаян 2022 йилда «Навбаҳор» бош мураббийига айланади

27 ноя, 15:51 1 868 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самвел Бабаян 2022 йилда «Навбаҳор» бош мураббийига айланади Фото: Навбаҳор ФК
Бугун, 27 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдурраззоқов «Навбаҳор» клуби қароргоҳида бўлди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, вилоят ҳокими Самвел Бабаянни расман бош мураббий сифатида таништириб, 2022 йилдан Самвел Вячеславович Наманган клубини бошқаришини маълум қилган.

«Юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, «Пахтакор» жамоаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасида ҳам фаолият юритган Самвел Вячеславович Бабаян «Навбаҳор» ПФК билан шартнома имзолади.

Жамоамиз 2022 йилги мавсумни Самвел Бабаян бош мураббийлигида бошлайди. Биз «Навбаҳор»нинг Самвел Вячеславович қўл остида юксак натижаларни қўлга киритиши ва шонли тарихини қайтаришига тилакдошмиз
», - дейилади клуб хабарида.

Икки кун аввал, Наманган вилояти ҳокими «Навбаҳор» футболчилари билан учрашиб, 2022 йилда клуб олдига катта мақсадлар қўйилиши, таркиб кучайтириши ҳақида маълум қилган ва жамоа олдига Суперлига сўнгги тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши водий дербисида фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди.

Фото: Навбаҳор ФК
Маълумот учун, Виктор Жалилов мураббийлигидаги «Навбаҳор» Суперлига 25-туридан кейин 6-ўринни эгаллаб турибди. Бабаян ҳозирги кунга қадар клубда маслаҳатчи-мураббий лавозимида ишларди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 0
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 2
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 1
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар