«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 03:16
ЎЗO‘Z

Моддалар алмашинувини тезлаштиришнинг 7 самарали усули

24 окт, 20:30 960 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Моддалар алмашинувини тезлаштиришнинг 7 самарали усули Фото: «Домашний очаг»
Метаболизмнинг ёш ўтиш билан секинлашиши ҳеч кимга сир эмас. Катта ёшли аёлларнинг вазни ҳар йили 200 граммга ортиб боради. 50 ёшга келиб эса моддалар алмашинуви ёмонлашгани ҳисобига, тахминан, 16 килога яқин вазн йиғилади.

Етарлича овқатланиш
Озиш учун кундалик рационни бирданига қисқартириш тўғри эмас. Дастлаб, натижа сезилгани билан кейинчалик организм учун бу стресс бўлиши мумкин. Озиқланишда етишмовчилик кузатилганда мавҳумликни ёмон кўрган организм ёғларни сарфламасдан, ўзида сақлаб туриши мумкин. Шунинг учун ҳам метаболизмни жадаллаштирмоқчи бўлсангиз очлик ҳақида унутинг.

Нонуштадан воз кечманг
Метаболизмни яхшилайдиган парҳезда, албатта, нонушта бўлиши керак. Тонгда тановул қилмайдиган аёллар, нонуштани канда қилмайдиганларга нисбатан 4,5 марта кўпроқ семиришдан азият чекади. Биринчидан, куннинг биринчи ярмида организмга кирадиган калория, деярли тўлиқ энергияга айланади. Иккинчидан, тўйиб қилинган нонушта узоқ вақт қоринни тўқ тутиб, зарарли бирон нарса еб қўйишнинг олдини олади. Айнан нонушта фаол турмуш тарзи кечириш учун етарлича энергия беради. Бу эса табиийки, саломатлик ва гўзал қомат учун муҳим саналади.

Чой ёки қаҳва ичиш
Кунига уч финжон қаҳва ичиш моддалар алмашинувини 5—8 фоизга жадаллаштиради. Натижада ҳеч нима қилмаган тақдирда ҳам одам 98—174 калория сарфлайди. Қолаверса, янги дамланган чойнинг атиги бир пиёласи организмдаги метаболизмни 12 фоизга тезлаштириши мумкин.

Кўп сув ичиш
Кунига 6 стакан совуқ сув ичилса, йилига 2,5 килограмм, кунига эса 50 калория йўқотасиз. Агар метаболизмни янада яхшироқ жадаллаштиришни истасангиз, дарҳақиқат совуқ сув ичинг. Шунда уни тана ҳароратига мувофиқ иситиш учун организм қўшимча энергия сарфлайди.

Оқсилга бой маҳсулотларни канда қилманг
Ҳар бир овқат таркибида оқсил бисёр бўлиши мушаклар учун фойдали. Қолаверса, оқсилга бой рацион метаболизмни 35 фоизга жадаллаштиради.

D витамин ҳам муҳимлигини эсдан чиқарманг
Балиқ, тухум, сут ва денгиз маҳсулотларидан ташқари қуёш нури ҳам D витаминининг кони саналади. D витамини метаболизмни тезлаштириш хусусиятига эга энг фойдали моддалардан ҳисобланади. У сизнинг рационингизда етарли бўлмаса, моддалар алмашинуви секинлашишидан қочиб бўлмайди.

Сут ичишни канда қилманг
Айрим тадқиқотларда кальций танқислиги моддалар алмашинувига салбий таъсир қилиши аниқланган. Гап шундаки, рационда сутли маҳсулотлар бўлмагани сабаб аёлларда 40 ёшдан кейин ушбу танқислик тез-тез кузатилади. Творог, йогурт, сут сингари кальцийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия қилинади. Чунки айнан сут ёғлари организмдаги ортиқча калорияни энергияга айлантиради ва бошқа зарарли ёғлардан ҳимоя қилади.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирқ ёшдан кейин осон озиш бўйича 7 тавсия 06 сен, 18:20
  • Нонушта қилишдан бутунлай воз кечилса организмда қандай ўзгариш юз беради? 27 апр, 13:53
  • Қандай ичимликлар озишга ёрдам беради? 16 апр, 21:43
  • Қайси соатда нонушта қилиш фойдали? 09 мар, 11:55
  • Моддалар алмашинуви тезлашиши учун нонуштада истеъмол қилиш зарур бўлган маҳсулотлар 21 авг, 18:20
  • 7 сабаб: Сизни семиришга нима мажбур қилмоқда? 22 сен, 09:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар