«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2021, 23:44
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда қиш қаҳратон бўладими?

23 окт, 22:35 2 513 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда қиш қаҳратон бўладими? Республика Гидрометеорология маркази 21–22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишини дарак берганди. Марказнинг телеграмдаги саҳифасида 22 октябрь куни Жиззахнинг Зомин тумани тоғли ҳудудларида қор ёққани акс этган фото ва видеолар қўйилган.

Глобал температура кўтарилмоқда
Айни дамда дунёда ҳаво ҳарорати кескин исиб бормоқда. 4,5 миллиард йиллик тарихга эга ер сайёраси температурани кўтарилишини ҳам тушишини ҳам бошидан ўтказган.

Лекин тадқиқотчиларнинг айтишича, 1980 йилдан бошлаб ҳаво ҳарорати йилдан йилга исиб бормоқда. Бунга сабаблар кўп, лекин энг асосийси инсон фаолияти боис кўтарилмоқда.

Ўзбекистонда охирги 5 йилда қандай ҳаво ҳарорати кузатилди
Республика гидрометеорология хизмати мутахассислари маълумотларига кўра, охирги уч йиллик энг иссиқ кечган.
Ўзбекистонда охирги 5 йилликдаги кузатувларларда энг иссиқ уч йиллик кузатилди. Жумладан, 2016, 2018 ва 2019-йилларда кузатилган ўртача йиллик ҳаво ҳарорати қийматлари меъёрий қийматдан 2 даражагача юқори бўлган.

Охирги йилларда узоқ ва аномал иссиқ кунларга бой ёз ойлари қаторига май ва сентябр ойларидаги иссиқ ҳароратли кунлар қўшилмоқда.
Баҳор ойларининг бошланиши феврал ойига сурилмоқда. Баъзи ҳолларда илиқ қиш ва қиш ойларида ёғиннинг асосий қисми суюқ ҳолатда кузатилиши иқлим исиб бораётганидан дарак.

Куз учун белгиланган меъёрдан совуқ ҳарорат кузатилмоқда
Айтиш жоизки, охирги уч йилликда кузнинг айнан октябр ва ноябр ойлари совуқ келмоқда. Бу йил октябр ойи боши ҳам совуқ келиб, республиканинг жанубий ҳудудларидан ташқари барча вилоятларда меъёрий қийматдан 3-5 даражагача паст ҳарорат кузатилди.

Аммо октябрь ойнинг иккинчи ўн кунлигида иссиқ ва қуруқ ҳаво кузатилиши ҳисобига, барча вилоятларда ўртача ўн кунликдаги ҳаво ҳарорати меъёрий қийматдан юқори кузатилди. Учинчи ўн кунлик боши эса ёғингарчиликларга бой ва нисбатан совуқ бошланди.

Яқин ўн кунда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Келаётган янги ҳафтада республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиб, кунлар аста секин исий бошлайди. Бир сўз билан айтганда, ойнинг учунчи ўн кунлиги кам ёғинли ва нисбатан илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳақиқий қишни бу йил қачон кутиб оламиз?
Республиканинг тоғли ҳудудларида қиш ойи аллақачон кириб келиб бўлди. Чунки, деярли барча тоғли ҳудудларда қор ёғиб, кечалари ҳаво ҳарорати ноль даражадан пасайиб кетиш ҳолатлари кузатилди.

Ноябрь ойи учун ишлаб чиқилган об-ҳаво прогнозларига кўра, мутахассислар республика ҳудудларида ойлик ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёр атрофида бўлишини прогноз қилишмоқда. Бу доим биз кузатиб келган ва ўрганиб қолган “ноябрь ойи ҳавоси” десак бўлади. Аммо айрим кунларда шимолдан арктик совуқ ҳаво оқимларнинг кириб келиши туфайли ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши, кечалари ҳароратнинг нол даражадан пасайиб, қор ёғиши ҳам мумкин, бу ноябр ойи учунчи ўн кунликлари учун хос бўлган об-ҳаво ҳодисасидир.

Узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларини тузиш мушкул
Умуман, дунёда кейинги ойлар ёки кейинги фасл учун узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларини ишлаб чиқиш мутахасис синоптикларга доимо қийинчиликлар туғдирган ва об-ҳаво проноз ишлаб чиқиш бўйича аниқ бир усулнинг ўзи йўқ.
Шунинг учун келаётган қиш ойларида кутилаётган ҳарорат ва бошқа об-ҳаво ҳодисалари тўғрисида бир нарса дейиш қийин.



Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилаётганини маълум қилди 20 окт, 09:50
  • 28—29 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда 27 мар, 15:00
  • Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади 18 мар, 11:43
  • Юртимизга салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда 05 фев, 13:53
  • Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб айрим ҳудудларда ҳаво совиб, ёғингарчилик кузатилади 04 окт, 00:05
  • 4 июль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 03 июл, 18:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди 07 дек, 23:30 0
  • Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди 07 дек, 23:12 1
  • Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди 07 дек, 23:10 0
  • Бизнес бошламоқчи бўлган собиқ маҳкумларга давлат пул беради 07 дек, 23:03 0
  • Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди 07 дек, 22:36 1
  • Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди 07 дек, 22:14 0
  • Янги Конституция қабул қилинади 07 дек, 22:00 1
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади 07 дек, 21:48 94
  • Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди 07 дек, 21:43 90
  • Яшил ловиянинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 07 дек, 21:21 101
  • Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди? 07 дек, 20:47 248
  • Суперлига 2022 йилги мавсуми бошланиш санаси маълум бўлди 07 дек, 20:20 286
  • Бўлимлар