«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2021, 23:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергия етказиб беришни тўхтатди

23 окт, 20:30 1 013 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергия етказиб беришни тўхтатди Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий энергохолдинги матбуот хизмати ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Таъкидланишича, айни вақтда Қозоғистон билан электр энергиясини ўзаро етказиб бериш тўғрисидаги битимлар доирасида Қирғизистонга электр энергияси импорти амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан 2021 йил давомида Қирғизистонга етказиб берилиши керак бўлган электр энергияси етказилган. Шу билан бирга, ҳозирда томонлар 2022 йилга режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига электр энергиясини етказиб беришни узайтириш масалаларини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистондан электр энергиясини етказиб бериш ишлари якунлангани сабаб Қирғизистонга Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажми оширилган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Қирғизистоннинг «Электр тармоқлари» компанияси 2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонга ва Қозоғистонга сув оқизиб юборилаётганини тасдиқлаганди. Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 1,65 миллиард кВт/соат электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишув шартларини бажаришни бошлаган.

Келишувга кўра, Қирғизистонга Қозоғистон томони 900 миллион кВт/соат, Ўзбекистон томони эса 750 миллион кВт/соат электр энергиясини етказиб беради. Бунинг эвазига Қирғизистон 2023 йилга қадар ёз ойларида икки мамлакатга сув юборади.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Facebook, Google, Apple ва Yandex Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум қилинди 15 окт, 14:54
  • Янги чиқаётган 5000 ва 10000 сўмлик купюралар кўриниши (фото) 20 авг, 15:50
  • Ўзбекистонда апрел ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди 01 мая, 16:00
  • ДСҚ қандай ҳолда «обнал фирма»лар мансабдорлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилди 17 мар, 22:50
  • Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди 19 окт, 22:24
  • Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилмоқда 24 июл, 21:49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди 07 дек, 23:30 0
  • Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди 07 дек, 23:12 1
  • Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди 07 дек, 23:10 0
  • Бизнес бошламоқчи бўлган собиқ маҳкумларга давлат пул беради 07 дек, 23:03 0
  • Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди 07 дек, 22:36 1
  • Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди 07 дек, 22:14 0
  • Янги Конституция қабул қилинади 07 дек, 22:00 1
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади 07 дек, 21:48 94
  • Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди 07 дек, 21:43 90
  • Яшил ловиянинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 07 дек, 21:21 101
  • Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди? 07 дек, 20:47 248
  • Суперлига 2022 йилги мавсуми бошланиш санаси маълум бўлди 07 дек, 20:20 286
  • Бўлимлар