«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 05:25
ЎЗO‘Z

Франция Буюк Британияга «балиқ уруши» эълон қилди

23 окт, 15:17 970 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Франция Буюк Британияга «балиқ уруши» эълон қилди Фото: «TODAYonline»
Ла-Манш бўғозида юзага келган ҳолат туфайли Париж дипломатик муносабатлар кескинлашишига-да тайёр. Чунки Буюк Британия кўпчилиги учун балиқчилик авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб ёки ягона тирикчилик манбаи ҳисобланган француз денгизчиларига ов қилишлари учун квоталарни тасдиқлаш ва лицензиялар берилишини рад этмоқда.

Франция ҳукумати спикери Габриель Атталь мамлакат ҳукумати Буюк Британияга қарши қатор санкцияларни тайёрлаётгани ҳақида баёнот берди. Французларнинг аразини тушуниш мумкин.

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида Brexit натижасида тузилган келишувларга мувофиқ, томонлар бир-бирларининг ҳудудий сувларида балиқ овлашга тўсқинлик қилмаслиги керак, ҳисоби юритилиб, рухсат этувчи ҳужжатлар тақдим этиб борилса бас.

Маълумот учун: французлардан ташқари бельгияликлар ва голландлар ҳам балиқ тутувчи Британия ҳудудий сувларида денгиз маҳсулотлари айланмаси йилига 635 миллион еврога тенг. Британлар бирлашган Европа денгизларида тутадиган балиқ ва бошқа маҳсулотлар қиймати йилига 110 миллион еврони ташкил этади.

Brexitни расмийлаштиришда энг баҳсли ва энг кўп вақт сарфлангани балиқчилик соҳаси бўлганди. Кечаги дўстлари билан хайрлашаётган Лондон қарама-қарши соҳиллардан келган балиқчиларга тўсқинлик қилмасликка ёзма ваъда берганди. Бироқ 2021 йил оғир келди: пандемиянинг иккинчи тўлқини, энергия ташувчилар нархлари осмонга чиқиб кетди — британлар ваъдаларини бузишларига тўғри келди...

Париж оқилона иш тутишга ҳар қанча чорламасин, Лондон сукут сақлашни афзал билди, балиқ тутишга ноқонуний чиқишга мажбур бўлаётган француз балиқчиларининг ёлворишларини эшитмасликка олди.

«Балиқчиларимизга денгизларингизни очмас экансиз — энергия кўприги орқали электр етказишни тўхтатамиз», — деди дипломатик йўллар билан қўшни давлатни инсофга келтира олмаган француз денгиз вазири Анник Жирарден.

Бу баёнот қанчалик жиддийлигини тушуниш учун айрим фактларга эътибор қаратамиз. Айни пайтда Ла-Маншнинг икки соҳилини қуввати 2 минг ва 1 минг мегаваттли IFA-1 ва IFA-2 энергия кўприклари туташтириб турибди. Буларнинг биринчиси 1986 йилда, иккинчиси эса Британияда электр энергиясига талаб тинмай ошиб бораётгани ва ўз эҳтиёжларини таъминлай олмагани учун 2020 йилда қурилган. Энергокўприклар бошқаруви Франция—Буюк Британия қўшма корхонаси — «Interconnexion France-Angleterre» (IFA) измида. Кўприклардаги энергия таъминотида Франция етакчи ўрин тутади — 80 фоиз. Бу шуни англатадики, французлар токни узиб қўйган тақдирда Британиядаги ҳар ўн биринчи лампочка, йўл чироғи ёки дўкон тепасидаги чироқ ўчиб қолади.

Франция сўнгги дақиқаларгача устунлик мавқеини суиистеъмол қилмаган ҳолда шартнома мажбуриятларига амал қилиб келди. Бироқ, афтидан, уддабурон британ дипломатияси Парижни алал-оқибат «булоққа олиб бориб, сув ичирмай келган» кўринади.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Европа Иттифоқи Brexitни кечиктиришга рози бўлди 28 окт, 22:00
  • Brexit оқибатлари 25 авг, 07:53
  • Эрон Британия танкерини ушлаганидан сўнг «турли сценарийлар»га тайёрлигини билдирди 21 июл, 17:08
  • Трамп Британияга «мисли кўрилмаган» савдо келишувини ваъда қилди 04 июн, 22:25
  • Шотландия Буюк Британиядан чиқиш бўйича референдум ўтказади 30 мая, 18:18
  • Буюк Британия XVIII асрдаги қарзларини тарқатишга қарор қилди 28 дек, 15:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 434
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 550
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 460
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 492
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 517
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 688
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 524
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 552
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 468
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 431
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 416
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 336
  • Бўлимлар