«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

«Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ» — ташқи ишлар вазири ўринбосари

23 окт, 14:50 1 570 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ» — ташқи ишлар вазири ўринбосари Фото: ТИВ ахборот хизмати
Халқаро медиа-ҳоллда «Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирди.

«Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи бизда кўриб чиқилмаяпти. Биз фақатгина Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш орқали инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш масалалари бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Биз бу мамлакатда барча халқлар ва миллатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолатда, демократик тамойилларга риоя қиладиган, қўшни давлатларга таҳдид солмайдиган ягона ҳукумат тузилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу Афғонистоннинг Марказий Осиё ва халқаро ҳамжамиятга интеграция бўлишида муҳим омилдир. Ҳозирда қўшни мамлакатлар билан Афғонистонга қандай ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз ва бу долзарб минтақавий масалалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро боғлиқлик масалаларига тўхталиб ўтадиган бўлсам, яқинда Тошкентда ҳам шу мавзуда халқаро конференция ташкил этилди, Покистон билан ҳаво қатновлари тикланди, 20та чартер рейслар билан 9 мингдан ортиқ покистонлик саёҳатчилар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Ўзаро боғлиқлик муаммоларини қадамма-қадам ҳал қиляпмиз
», деди Фурқат Сиддиқов.

Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида тургани, аммо улар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги ваъдаларини бажаришлари кераклигини айтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар