«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:43
ЎЗO‘Z

Сайлов куни коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилади?

23 окт, 14:24 1 387 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сайлов куни коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилади? Эртага — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий жараёнга энг сўнгги тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.

Аммо шу дамда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: хўш, юртимизда хукм сураётган пандемия шароитида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари давомида коронавирус касаллигини тарқалиб кетишига, авж олишига қарши қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Бироз аввал Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бошланган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.

Унинг қайд этишича, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида» йўриқнома ишлаб чиқилган ва Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.

Олти боб, 39 банддан иборат ушбу йўриқномада сайловчилар томонидан коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишга қаратилган ва аҳоли турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурган асосий қоидаларга риоя этилиши белгилаб қўйилган.

Хусусан, сайлов учун ажратилган бинога ташриф буюрганлар ва кузатувчилар, шунингдек барча иштирокчилар ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши учун етарли миқдорда тиббий ниқоблар захираси яратилди.

Биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5–2 метр оралиқ масофа белгиланди ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар чизилди.

Ҳимоя ва профилактика тадбирларини амалга оширишда ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометрлар, бир марталик тиббий қўлқоп, юз ниқоблари (сайлов комиссияси аъзолари учун), антисептик суюқлик (санитайзер) мосламалари сайлов участкаларига етказиб берилди.

Бинобарин, округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафардан тиббиёт ходими бириктирилди ва улар томонидан сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилиш ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби бериш ишлари ташкиллаштирилди.

Шу билан бирга, сайлов учун ажратилган биноларда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдинги дезинфекция тадбирлари ўтказилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 133
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 123
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 99
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар