«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 05:34
ЎЗO‘Z

Турк актёри Бурак Ўзчивитнинг устидан полицияга шикоят қилишди

23 окт, 13:39 724 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турк актёри Бурак Ўзчивитнинг устидан полицияга шикоят қилишди Фото: Turkiye gazetesi
«Севги изтироби» юлдузи Бурак Ўзчивитнинг «Қурилиш: Усмон» сериалидаги ҳамкасблари, уни ҳақорат қилганликда айблаб полицияга шикоят қилди.

Шундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «Қурилиш: Усмон» сериалининг суратга олиш жамоасига мурожаат қилган. Шикоят бўйича суриштирув бошланган бўлиб, унда актёр тасвирга олиш ишлари чарчатадиган бўлгани, аммо оғзидан ҳақоратли сўз чиқмаганини маълум қилган.

Фото: Turkiye gazetesi
«Иддао қилинганидек ҳеч кимни ҳақорат қилмадим. Суратга олиш жараёни стрессли бўлгани тўғри. Аммо оғзимдан асло сўкиниш ва ҳақорат чиқмаган. Чиқиши ҳам мумкин эмас. Мени яқиндан таниган барча бундай одам эмаслигимни яхши билади», — деган у.

Haber Turk нашрининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса 2020 йил декабрда содир бўлган. Суратга олиш жамоасининг 4 нафар аъзоси Буракнинг устидан шикоят қилган. Уларнинг айтишича, тасвирга олиш жараёнларидан бирида чодирнинг ичидан чиққан актёр, ҳамкасбларининг кўзига тик боқиб уларни ҳақорат қилган.

«У майдончани тарк этди ва дарҳол ортга қайтиб яна ўша ҳақоратларни қайта сўзлади. Бурак Ўзчивитнинг оғзидан чиққанларни эшитиб, суратга олиш майдончасидагилар шокка тушди ва лом-лим дея олмади», — деган оператор ёрдамчиси.

Маълумот учун, 36 яшар Бурак Ўзчивит «Севги изтироби»дан ташқари, «Муҳташам юз йил», «Чолиқуши» сингари сериалларидаги роли билан ҳам яхши таниш.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Турк актёри Бурак Ўзчивит Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг меҳмони бўлди (видео) 09 фев, 16:30
  • Антальяда россиялик сайёҳлар турк актёри Мурат Йилдиримни қўрқитиб юборди 02 сен, 21:46
  • Турк актёри Бурак Ўзчивит фарзандли бўлди 14 апр, 09:10
  • Туркиялик актёр Бурак Ўзчивитнинг қиёфадоши бор экан (фото) 28 мар, 13:17
  • Сербияда фуқаро вампирлар устидан полицияга шикоят қилди 28 фев, 09:17
  • Машҳур киноактёр Стивен Сигални номусга текканликда айблашмоқда… 13 янв, 11:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 434
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 550
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 460
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 493
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 517
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 688
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 525
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 552
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 468
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 431
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 416
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 336
  • Бўлимлар