«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 07:11
ЎЗO‘Z

АҚШ «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди

23 окт, 13:13 846 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди Фото: Reuters
Сурияда «Ал-Қоида» етакчиларидан бири АҚШ томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Макарзий қўмондонлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

«Сурия шимол-ғарбига амалга оширилган бугунги авиазарба натижасида ‘Ал-Қоида’нинг юқори мартабали етакчиси Абдулла Ҳамид ал-Матар йўқ қилинди. Авиазарба оқибатида тинч аҳолига шикаст етгани тўғрисида маълумотларимиз йўқ», — дейди қўмондонлик матбуот котиби майор Жон Ригсби.

Маълум қилинишича, авиазарба МQ-9 учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси ёрдамида амалга оширилган.

Қўмондонликнинг қайд этишича, юроқи мартабали жангарининг ўлдирилиши «террорчилик ташкилотининг кейинги режалари ва глобал ҳужумларни амалга ошириш қобилиятига путур етказади».

Бундан аввал АҚШ разведкаси «Ал-Қоида» ҳозирги вазиятда Афғонистондан ташқарида ҳужумлар уюштиришга қодир эмаслигини айтганди. «Разведка ҳамжамиятининг жорий баҳосига кўра, ‘Ал-Қоида’нинг имкониятлари анча олдин шу қадар таназзулга учраганидан ҳозир у чет элда ҳужумлар уюштира олмайди», — деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Апрель охирида «Ал-Қоида» АҚШга қарши «ҳар томондан ҳужум қилиш» билан кенг кўламли уруш бошлашни ваъда қилганди. Террорчилик ташкилоти вакиллари ушбу урушнинг «АҚШ бутун ислом дунёсидан чиқариб юборилгунга қадар» давом этишини қайд этган. Сентябрь ўрталарида эса АҚШ разведкаси «Ал-Қоида» 1-2 йил ичида ҳужумга ўтиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида АҚШ Яманда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг Арабистон яриморолидаги етакчиси Қосим ар-Римий ўлдирилганини маълум қилганди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Aфғонистонда «Aл-Қоида» ва Толибон қўмондонлари йўқ қилинди 30 мар, 21:05
  • Трамп бин Лодиннинг ўғли ўлдирилганини маълум қилди 14 сен, 22:22
  • Ироқ ҳарбий авиацияси камида 100 га яқин жангарини йўқ қилди 10 мая, 07:45
  • Яманда "Ал-Қоида"нинг бир қатор етакчилари қўлга олинди 23 апр, 11:44
  • Яманда «Ал-Қоида Арабистон ярим оролида» етакчиларидан бири йўқ қилинди 14 янв, 15:40
  • Яман касалхонасига берилган авиазарба натижасида 14 киши ҳалок бўлди 17 авг, 10:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 528
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 730
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 515
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 581
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 579
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 770
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 559
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 606
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 513
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 481
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 464
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 366
  • Бўлимлар