«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 07:24
ЎЗO‘Z

Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди?

23 окт, 11:16 2 685 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди? УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида “Рома”ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасининг россиялик дарвозабони Никита Хайкин учрашувдан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан, Элдор Шомуродовнинг ўзини тутиши уларни ҳайратга солганини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, бу учрашув норвегияликлар учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ўтган йили илк маротаба Норвегия чемпионлигини қўлга киритгани учун УЕФА таснифидаги мусобақада биринчи бор қатнашаётган ушбу жамоа ўзгача иштиёқ билан тўп сурмоқда.

Ўйин олдидан ҳамма “Рома”нинг ғалабасини кутган эди. Римлик футболчиларнинг ўзи ҳам, бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам ўз кучига ишонгани табиий. Йўқса, португалиялик мутахассис ўйинда захира футболчиларини илк дақиқалардан ўйнатмас эди ва учрашувга жиддийроқ эътибор қаратарди.

Футболдан кўра қишки спорт турлари анча оммалаш мамлакат вакилини қудратли “Рома”ни парчалаб ташлаши бир қарашда ақлга сиғмайдиган ҳолат. Жозе Моуриньо узоқ йиллардан бери мураббийлик қилаётган бўлса, у бошқарган бирорта жамоа шу кунгача олтита тўп ўтказмаганди. Бу мағлубият Моуриньо ва “Рома” репутациясига жиддий зарба бўлди.

Жамоани қўллаш учун Норвегиягача келган садоқатли мухлислар билан ҳам муносабат бузилди. Улар бу муваффақиятсизликни ҳазм қила олмади ва футболчиларнинг узрини қабул қилмади.

Шу боис, “Рома” футболчилари қақшатқич мағлубиятни жуда оғир қабул қилди. Кайфият йўқ, ҳаммаси ғазабда, аламзада. Мезбонлар эса, атиги 45 минг аҳолиси бор Будё шаҳарчасига келган биринчи машҳур клуб вакилларидан эсдалик олиш илинжида. Бироқ, меҳмонлар шу куни ғолиб томон билан футболка алмаштирмади.

Фақатгина Элдор Шомуродов мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик эканини намойиш қилди.

- Элдор Шомуродовга алоҳида раҳмат айтамиз. Ўйиндан кейин ўзини жуда муносиб ва ҳурматга лойиқ тутди. Йигитларимиз “Рома”нинг кўп футболчилари билан футболка алмаштиришни истаган эди. Лекин бунақа натижадан кейин уларни бунга кўндиришнинг имкони бўлмади. Мен Элдорнинг олдига келиб, у билан гаплашдим ва у футболчиларимизга бир нечта футболка олиб чиқиб берди, - дейди Никита Хайкин.

Дарҳақиқат, Шомуродов билан ишлаган мураббийлар, футболчилар, мутахассис, ҳамюртимиз билан мулоқотда бўлган журналистлар унинг профессионал жиҳатларидан ташқари, инсонийлик фазилатлари, одоб-ахлоқи, хулқи, ўзини тутиши, меҳнаткашлиги, камтаринлигини ҳам алоҳида эътироф этишади.

Рақиб дарвозабонининг гапларидан Шомуродов Норвегиядаги муваффақиятсизликдан сўнг ҳам ўзининг энг яхши тарафларини кўрсата олгани аҳамиятлидир. Бу халқимизга хос тарбия маҳсулидир.

Норвегияликлар бу учрашувни узоқ вақт эслаб юради. Бироқ, футбол ўз йўлига. “Будё-Глимт” футболчилари эса ўзбек йигитининг мураккаб вазиятда бўлишига қарамай, ўзларига қилган дўстона муносабатини ҳеч қачон унутмайди. Элдор ўз хатти-ҳаракатлари орқали ўзбек халқининг бағрикенлигини намойиш қилди ва норвегияликларнинг эътибори, эътирофи ва эҳтиромини қозонди.

Омадингни берсин, Шома!



Мавзуга оид янгиликлар
  • "Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 сен, 15:30
  • Моуриньо Элдор Шомуродовга бир сўз билан юқори баҳо берди 10 сен, 15:01
  • "Рома" бош менежери: "У Моуринью истаган сифатларга эга, уни жамоамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз" 03 авг, 10:01
  • УЕФА Украина терма жамоаси либосидаги шиор олиб ташланишини талаб қилди 10 июн, 19:19
  • Португалиялик мутахассис Тошкентнинг «Локомотив»ига бош мураббий бўлади 07 янв, 21:45
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 528
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 730
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 515
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 581
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 579
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 770
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 559
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 606
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 513
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 481
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 464
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 366
  • Бўлимлар