«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2021, 00:16
ЎЗO‘Z

"Насаф"нинг финалга пухта тайёргарлик кўриши учун Суперлигадаги иккита ўйин санаси ўзгаради

21 окт, 21:09 2 018 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Насаф"нинг финалга пухта тайёргарлик кўриши учун Суперлигадаги иккита ўйин санаси ўзгаради Қаршининг “Насаф” клуби ОФК кубоги финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди. Баҳрайн жамоасига қарши учрашув 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Насаф” ОФК кубогида муносиб иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Суперлига тақвимини унга қараб мослаган ҳамда 19-тур доирасидан ўрин олган “Сурхон”га қарши учрашув ишчи режа асосида 2 ноябрь санасига режалаштирилганди. Бунда Қарши клуби халқаро майдонда финал чиптасини қўлга киритса, тақвимда қайта ўзгариш бўлиши аввалдан айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, “Насаф” иштирокидаги 2 ноябрь кунги “Сурхон”га қарши ўйин, шунингдек, 7 ноябрь санасидаги “Қўқон-1912” клубига қарши ўйин бошқа муддатга сурилди. ЎзПФЛ таклифига кўра, агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 9-16 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА кунларига “Насаф” футболчиларини жалб қилмаса, юқоридаги икки беллашув айнан шу саналар оралиғида ўтказилади. Агар Катанец “Насаф” футболчиларини Грузияга қарши ўйинга таклиф этса, у ҳолда ЎзПФЛ режаси ўзгаради ва учрашувларнинг янги саналари алоҳида маълум қилинади.

ЎзПФЛ “Насаф” футбол клуби ва унинг мухлисларини финал йўлланмаси билан қутлайди. Ишонамизки, жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубогини қўлга киритишга эришади.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Сречко Катанец ва ЎФА вакиллари Қаршида 25 авг, 16:46
  • Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташланди 20 фев, 20:21
  • Суперлига. Иккинчи давранинг тўлиқ тақвими 09 июл, 21:26
  • Суперлига иккинчи давраси тақвими эълон қилинди 03 июн, 23:36
  • Суперлига-2019. Биринчи давра учрашувларининг тўлиқ тақвими эълон қилинди 26 фев, 16:46
  • PEPSI Суперлига: иккинчи босқичнинг иккинчи қисми тақвими 22 сен, 11:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев конституция куни арафасида 182 нафар маҳбусни афв этди 07 дек, 23:57 6
  • Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди 07 дек, 23:30 189
  • Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди 07 дек, 23:12 261
  • Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди 07 дек, 23:10 199
  • Бизнес бошламоқчи бўлган собиқ маҳкумларга давлат пул беради 07 дек, 23:03 202
  • Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди 07 дек, 22:36 131
  • Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди 07 дек, 22:14 290
  • Янги Конституция қабул қилинади 07 дек, 22:00 321
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади 07 дек, 21:48 346
  • Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди 07 дек, 21:43 312
  • Яшил ловиянинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 07 дек, 21:21 244
  • Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди? 07 дек, 20:47 515
  • Бўлимлар