«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2021, 23:09
ЎЗO‘Z

Нега АҚШ ва Канадада ёмғир сувини йиғиш тақиқланган?

18 окт, 23:47 1 566 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега АҚШ ва Канадада ёмғир сувини йиғиш тақиқланган? Фото: «Zen.yandex.ru»
Ёмғир суви – бу шахсий ҳовли, боғ ва сабзавот, ўсимликларни суғориш учун фойдаланса бўладиган табиий сув заҳираси. Баъзилар ёмғир сувидан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланадилар. Айтганча, бу сувнинг таъми биз одатда ичадиган сувдан фарқ қилади. Мамлакатимизнинг дарёлардан узоқ, тепаликларда истиқомат қилувчи аҳоли бу каби ҳолатлардан анчайин унумли фойдаланадилар.

Аммо ҳамма жойда бундай сувни йиғиш мумкин эмас, масалан, Америка ва Канадада сиз уни йиғишни бошлашдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришингиз керак бўлади. Буни амалга ошириш мумкин бўлса-да, фақат ўлчов аниқ фарқ қилиши керак. Қуйида сизга ушбу давлатларда ёмғир суви билан боғлиқ тақиқлар ҳақида айтиб ўтамиз.

АҚШ ва Канада сув сиёсати
Бу мамлакатларда аҳолининг сув истеъмоли жиддий тартибга солинган. Агар ёмғир натижасида ҳосил бўлган ирмоқлар кимнингдир шахсий ҳудудидан ўтиб кетса, уни тўсишга ҳақли эмас. Акс ҳолда, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобланади. Худди шу сабабга кўра, ҳеч бир киши ҳовлисидан қудуқ қазишга ҳақли эмас. Агар ҳудудда қудуқ керак бўлса, унинг эгаси аввал маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилади, улар охир-оқибат тегишли рухсатни беради (ёки бермайди). Биринчидан, мутахассислар ўлчовлар ўтказадилар, тадқиқот ўтказадилар. Гап шундаки, қудуқларнинг мавжудлиги умуман экотизимга катта зарар етказиши мумкин.

Ёмғир сувининг оқишига келсак, улар турли сув ҳавзаларига оқиб тушадиган ер усти оқимининг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан, бу сувни йиғиш учун фуқаро рухсатнома олиши керак бўлади. Табиийки, агар бу ёмғирдан ҳосил бўлган сув кичикроқ идишда йиғилса, унчалик аҳамиятли эмас, унга ҳеч ким эътибор бермайди. Аммо агар сув катта ҳовузда ёки манзарали ҳовуз учун тайёрланган чуқурда йиғилса, 90 фоиз ҳолларда муаммолардан қочиб бўлмайди.

Ёмғир сувини қаерларда ишлатиш мумкин?
Шимолий Америка қитъасининг ғарбида иқлим қурғоқ бўлиб, сувдан фойдаланиш ҳуқуқлари жуда муаммоли масала. Американинг ғарбий қисмида, Орегон штатида, АҚШ ва Канада чегараси яқинида, бир неча йил олдин (2017) америкалик бир ярим минг доллар жаримага тортилган ва ўттиз кун қамоқ жазоси тайинланган.

Сабаби унинг ҳудудида ёмғир суви йиғиш учун мўлжалланган учта катта қудуғи бўлган. У кўп огоҳлантиришларга жавоб бермаган, бу унинг шахсий мулки ва Конституциядаги ҳуқуқи, деб даъво қилган.

Нафақат ёмғир сувини йиғиш, балки уни қўллаш доираси ҳам тартибга солинади. Канаданинг баъзи вилоятларида ҳам турли қонунлар мавжуд. Баъзиларида бу сув фақат суғориш ёки ювиш учун ишлатилиши мумкин. Сақлаш учун рухсат берилган сувнинг ҳарорати ҳам тартибга солинади. Бу иқлим шароитига боғлиқ бўлиши мумкин. Қачон совуқ бўлса, қувурлар музлаб қолиши мумкин, бу уларнинг ёрилишига олиб келади.

Ёмғир сувини ичиш мумкинми?
Баъзи америкаликлар фильтрланган ёмғир сувини ичишади.

Ёмғир суви фильтрдан ўтгандан сўнг баъзи одамлар уни ичишади. Аммо тўсатдан сизнинг дўстларингиз ёки қўшниларингиздан бири қорин оғриғидан шикоят қилса, бу ҳам ўта жиддий муаммога олиб келиши мумкин.

Нуриддин Зиё Тўрақулов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистон 20 йил олдинги давлат эмас – Залмай Халилзод 16 июл, 11:30
  • AҚШ ва Канада Хитойга қарши бирлашди 24 фев, 20:13
  • АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти 04 ноя, 09:04
  • Крандан оқаётган сувни қайси мамлакатда бемалол истеъмол қилса бўлади? 02 авг, 17:47
  • АҚШда икки хил рангга эга қисқичбақа ушланди 08 июл, 17:58
  • Сурия ҳарбийлари Американинг учувчисиз учар мосламасини уриб туширди 18 мар, 10:43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди 07 дек, 22:36 1
  • Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди 07 дек, 22:14 0
  • Янги Конституция қабул қилинади 07 дек, 22:00 1
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади 07 дек, 21:48 94
  • Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди 07 дек, 21:43 90
  • Яшил ловиянинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 07 дек, 21:21 101
  • Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди? 07 дек, 20:47 248
  • Суперлига 2022 йилги мавсуми бошланиш санаси маълум бўлди 07 дек, 20:20 286
  • UFC мухлислари учун хушхабар! 07 дек, 19:50 384
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди 07 дек, 19:30 426
  • Суперлигада қайси клублар қандай сакрашга эришди? 07 дек, 18:56 499
  • Олимлар Марсда сув борлиги бўйича далил топдилар 07 дек, 18:28 616
  • Бўлимлар