«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 14:54
ЎЗO‘Z

"Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай" - Боян Матич

17 окт, 21:43 961 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай" - Боян Матич Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга сербиялик ҳужумчи Боян Матични қўшиб олганди.
Ҳужумдаги муаммоларни бартараф этиши кутилган футболчи ҳозирча ўзини тўлиқ кўрсата олганича йўқ. Хўш? унинг “Пахтакор”га кўникиши қандай кечмоқда?

“Қизилқум”га қарши баҳсдан сўнг Матичга шу ва бошқа саволлар билан мурожаат қилдик. У эса таклифимизни рад этмасдан суҳбатга рози бўлди.

- Ўйин хақида
- Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди ва бугунги ғалаба бизни чемпионга айлантирди. Ўйин қийин бўлди ва биз буни билган ҳолда, қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз. Бизни кубок баҳси кутмоқда.

- Бизнинг юртимизга ва клубга кўникиш жараёни қандай кечди?
- Ўзбекистон менга жуда ёқди, айниқса Тошкент жуда катта ва замонавий шаҳар экан. Жамоага келсак, дўстларим, мураббийлар ва умуман, бу ердаги одамлар ҳушмуомала экан. Мен бу ердан баҳра оляпман.

- “Партизан”дан келиб “Пахтакор”да ўйнаш қийин эмасми?
- Йўқ. Чунки “Партизан” ҳамда “Пахтакор” иккита катта клублар ҳисобланишади. Сабаби икки жамоа мухлислари ҳам ҳар бир ўйинда уч очко кутишади.

- Сиз Греция чемпионатида ҳам тўп тепгансиз. Ўзбекистон, Греция ва Сербия чемпионатларини таққослай оласизми? Яхши ва ёмон жиҳатлари ҳақида...
- Фикримча, Греция чемпионати энг ёмони. Сербия чемпионати эса ўртача. Энг яхшиси Ўзбекистон Суперлигаси. Чунки Ўзбекистон чемпионати Сербияникига қараганда ҳужумкор ва тажовузкорроқ.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатида жуда кўп сербиялик футболчилар ўйнашмоқда. Нима деб ўйлайсиз, сербларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулайми?
- Албатта. Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда ўйнаш ва яшаш қулай. Чунки биз бу ерда ўзимизни уйдагидек ҳис қиламиз. Мисол учун, Драган мендан юз метр узоқда яшайди. Биз ҳар куни "Tashkent City" ва бошқа жойларга бирга борамиз.

Учқунбек суҳбатлашди




Мавзуга оид янгиликлар
  • "Пахтакор"нинг янги сербиялик ҳужумчиси Боян Матич билан суҳбат 10 авг, 10:00
  • Расмий хабар. "Пахтакор" ўз сафига легионер футболчи қўшиб олди 29 июл, 15:24
  • "Пахтакор" Матични олиб келмоқчи 27 июл, 13:00
  • Питер Ҳюистра: «Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин» 25 апр, 22:05
  • Жезуалду Феррейра: "Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" 21 апр, 22:42
  • Расман: Драган Черан "Пахтакор" билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 02 июл, 23:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 1
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 52
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 99
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 144
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 167
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 196
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 224
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 189
  • Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди 04 дек, 10:15 355
  • Россияда шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади 04 дек, 10:11 269
  • Ҳоким қабристон қоровули бўлишга ҳам тайёрлигини айтди 04 дек, 10:07 299
  • Афғонистонда «Толибон» олий раҳбари аёллар ҳуқуқлари тўғрисида фармон чиқарди 04 дек, 07:00 416
  • Бўлимлар