«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 05:11
ЎЗO‘Z

Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди

15 окт, 22:15 980 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 16-17 октябрь кунлари Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Нимчорак финалда Эроннинг "Тракторсози" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби 1/4 финални БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс эртага Саудия Арабистони пойхати Ар Риёдда бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Жалолиддин Машарипов айни пайтда "Ал Насср" сафида ҳаракат қилмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган муҳим беллашув олдидан футболчимиз ОФК расмий сайтига интервью берди.

Машарипов ўтган йил "Пахтакор" таркибида ОЧЛ чорак финалида "Персеполис"га қарши майдонга тушиб қизил карточка олганди. Моҳир ярим ҳимоячи ўз интервьюсида ўша баҳсни ёдга олди.

"Бу жуда қийин учрашув бўлганди. Ярим финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиб, афсуски, якунда мағлуб бўлганмиз. Бунинг устига мен қизил карточка олиб, жамоадошларимни қийин аҳволга солиб қўйгандим. Ўйиндан кейин жуда тушкун вазиятда эдим, лекин бундан яхшигина сабоқ олдим. Майдонда қанчалик кучга тўлиб ҳаракат қилма, барибир ҳиссиётларни жиловлашга тўғри келади".

Машарипов шунингдек, эртанги рақиб ҳақида ҳам фикр билдирди: "Ал Ваҳда сюрпризларни севадиган жамоа ҳисобланади. Улар бу йилги ОЧЛни яхши ўтказмоқда. Ёзда "Ал Ваҳда" бир нечта яхши футболчилар билан шартнома имзолади ва ҳозирги пайтга келиб анча кучайган".

"Биз эртанги беллашувга тайёрмиз. Барчанинг диққати фақат шу ўйинга қаратилган. Жамоамизда ажойиб футболчилар йиғилган ва йигитлар билан бемалол ОЧЛни ютишни уддаласа бўлади".

Жалоҳиддин Машарипов ўз интервьюсида Ўзбекистон ва Саудия Арабистонини солиштирди: "Ўзбекистон ва Саудия Арабистони кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади: масалан, маданият ва дин. Биз ҳаммамиз мусулмонмиз. Бу ҳам янги клубимга кўникишда ёрдам берди. Бундан ташқари жамоадошларим доим қўллаб туришди. Мен тезда "Ал Насср"га киришиб кетдим, бу ерда мени жуда яхши кутиб олишди. Мен мухлисларга ҳар бир ўйинда бор кучим билан ҳаракат қилишга ваъда бераман, шунингдек, барчамиз мухлисларимиз орзусини рўёбга чиқаришга интиламиз".

P.S. ОЧЛ чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

16 октябрь. "Персеполис" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
16 октябрь. "Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

17 октябрь. "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея) - "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея)
17 октябрь. "Поханг Стилерс" (Жанубий Корея) - "Нагойя Грампус" (Япония)

Чорак финал баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони нашри Жалолиддин Машарипов ҳақида ёзди 15 июн, 00:34
  • Саудия Арабистони мураббийи: Унинг майдонга туша олмаслиги катта йўқотиш 14 июн, 18:07
  • Вадим Абрамов Яманга қарши ўйин олдидан таркибда ўзгаришлар қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди 10 июн, 20:50
  • "Шабаб Ал-Аҳли" мураббийи АГМКга қарши ўйин олдидан нималар деди? 23 апр, 21:46
  • Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистони клубига ўтди 15 янв, 19:30
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • А Серия. "Рома" Болоньяда мағлубиятга учради, Шомуродов 38 дақиқа ўйнади 02 дек, 01:43 369
  • Коронавируснинг барча маълум штаммларини таъсирсиз қилувчи антитанача аниқланди 02 дек, 01:39 362
  • Шўрвани рационга киритиш қанчалик муҳим? 01 дек, 23:30 446
  • Виртуал яхта 650 минг долларга сотилди 01 дек, 23:03 470
  • Тошкентда 14 ёшли бола ўзганинг Damas’ини олиб қочаётганида эгаси уни тутиб олди 01 дек, 22:38 492
  • Толиблар ва Эрон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди 01 дек, 22:11 604
  • “Рома”нинг икки футболчисига харидор чиқди 01 дек, 21:50 695
  • Жозе Моуриньога зарбоф чопон ва дўппи кийгизилди 01 дек, 21:25 792
  • Ҳайдовчидан бош кийимига пуфлашни сўраган ЙПХ ходимига чора кўриладими? 01 дек, 21:03 598
  • «Facebook» Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди 01 дек, 20:36 550
  • Тухель “Бавария” юлдузини “Челси”га ўтишга кўндирди 01 дек, 20:12 708
  • Нима учун ҳар куни карам истеъмол қилиш керак? 01 дек, 19:46 723
  • Бўлимлар