«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:07
ЎЗO‘Z

Германияда дунёда муқобили йўқ бошқарувчисиз поезд тақдим этилди

12 окт, 12:20 1 578 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германияда дунёда муқобили йўқ бошқарувчисиз поезд тақдим этилди Фото: twitter.com
Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл компанияси ва Siemens компанияси Ҳамбургнинг темир йўл тизимига интеграция қилинадиган бошқарувчисиз автоматлаштирилган поездни тақдим этди. Бундай 4 та поезд декабрдан шаҳарда йўловчиларни ўз манзилларига элта бошлайди.

Siemens ва Deutsche Bahn’нинг ушбу лойиҳаси Ҳамбург темир йўл тизимини модернизация қилиш бўйича дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Siemens бош директори Роланд Бушнинг таъкидлашича, бундай поездлар “пунктуалликни оширишга ва 30 фоиздан кўпроқ энергия тежашга” имкон беради. Ўз навбатида, Deutsche Bahn раҳбари Ричард Лутц автоматлаштирилган поездлар ишончлироқ эканини айтган.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, гап дунёда бу турдаги биринчи поездлар ҳақида бормоқда, чунки улар учун махсус излар ётқизиш талаб этилмайди. Бошқарувчисиз поездлар Ҳамбургда оддий поездлар билан бирга мавжуд темир йўл излари орқали ҳаракатланади.

Дунёнинг бошқа шаҳарларида, мисол учун, Парижда бошқарувчисиз таркиблар фақат метронинг муайян линияларида йўловчи ташийди. Бундан ташқари, бу турдаги поездлар бир қатор аэропортларда махсус излар орқали қисқа йўналишлар бўйича ҳаракатланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 325
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 74
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар