«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:58
ЎЗO‘Z

Улкан яшил компьютер сичқончаси: британияликлар ноодатий автомобилни намойиш этди

24 сен, 14:23 1 564 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улкан яшил компьютер сичқончаси: британияликлар ноодатий автомобилни намойиш этди Фото: Royal Air Force
Буюк Британия Қироллик ҳаво қўшинларида фойдаланиш учун яратилган янги транспорт воситаси намойиш этилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилда аэродромдаги кундалик ишларида синовдан ўтказишни бошлаган. Машина соатига 95 километр тезликда ҳаракатланиб, «ходимларни чигал вазифалардан озод қилиш» мақсадида буюмларни Оксфордширдаги ҳарбий базага етказиб беради.

Оксфордширдаги Брайз Нортон ҳарбий базаси Kar-Go номли ҳайдовчисиз бошқариладиган электромобил устида Робототехника академияси билан ҳамкорликда иш олиб боряпти. У Қироллик ҳарбий-ҳаво қўшинлари базасига турли асбоб-ускуналарни етказиб беради. Ихтирочилар автобус ичида жойлашган мобил қўмондонлик пунктидан туриб ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилнинг ҳаракатларини кузатади.

Белгиланган жойга етиб келиши билан машинанинг люки автоматик равишда очилади ва ходим унинг ичидаги юкни олиши мумкин. Айримларнинг таъкидлашича, милтилловчи чироқлари, ёнга бўртиб чиққан ғилдираклари ва кенг юкхонаси сабаб у улкан яшил компьютер сичқончасига ўхшайди. Синовлар муваффақиятли якунланса, Британия ҳаво кучлари каттароқ юкларни, масалан, самолёт шиналарини ташиш учун бошқа шу каби машиналарни буюртма қилиши мумкин.

Фото: Royal Air Force
«Базада автоном бошқарув технологиясининг фойдаланилиши катта афзалликларни беради. Якунда биз ишлатиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, самолётларга ёқилғи қуйиш, учиш-қўниш йўлагини тозалаш каби хизматларни тақдим эта оладиган турли даражадаги автономликка эга ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларнинг паркини кўришимиз мумкин бўлади», — дейди эскадриля командири Тони Сестон.

Қоидаларга кўра, фақатга махсус ўқитилган ва ваколатга эга ходимлари авиабазада асбоб-ускуналарни ташиши мумкин, аммо автоном транспорт воситасидан фойдаланиш уларнинг вақтини тежашга хизмат қилади. Бу каби автомобиллар электр энергиясида ҳаракатлангани сабаб атмосферага зарарли моддаларни чиқармайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 192
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 213
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 372
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар