«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2021, 03:52
ЎЗO‘Z

Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди

16 сен, 21:40 1 709 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди Фото: «Advantour.com»
Туркманистон пойтахти Ашхободда полициячилар кўчаларда шорти кийиб юрган одамларни тўхтатиб, улардан бошқа кийим кийиб олишни талаб қилмоқда, баъзи ҳолларда уларга жарима ҳам тўлатилмоқда. Бу ҳақда Azatlyk Radiosy ва Тurkmen news хабар берган.

Маълумотларга кўра, бундай ҳолатлар шаҳарнинг бош кўчаларида ва айрим муассасаларда юз бермоқда. Масалан, Туркманистон-Туркия банкига ташриф буюрган мижоздан эшик олдида навбатчилик қилаётган полициячи бошқа кийим кийиб келишни талаб қилган. Банк ходимининг мижозни киритиш илтимосини ҳам инобатга олмаган ва навбатда турган бошқа фуқароларни ҳам пойтахтнинг жамоатчилик жойларига шорти ёки шиппакда келиш энди тақиқлангани ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, истироҳат боғида шорти кийиб сайр қилаётган ўспириндан 25 манат (қарийб 15 доллар) жарима ундирилиб, кийимини алмаштириб келиш учун уйига жўнатиб юборилган.

«Эҳтимол, Туркманистонда янги қоида киритилиб, унинг ёрдамида ҳукумат вақти-вақти билан фуқароларнинг ташқи кўринишини тартибга солишга уринилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам жамоат жойларида шортида юриш маъқулланмаган ҳолатлар ҳақида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари маълум қилган. Чунончи, Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи фойдаланувчиларидан бири шорти кийгани учун Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига киритилмаганидан шикоят қилган. Яна бир ҳолат Шаҳрисабзда кузатилган: шорти кийган эр-хотин ҳайвонот боғига қўйилмаган.

Туркманистонда яна нималар тақиқланган?
Мамлакатда 40 ёшдан кичик эркакларнинг соқол ўстириши ҳам ёзилмаган қоидалар билан тақиқланган. Ушбу тақиқ анча вақтдан буён амал қилиб келади. Вақти-вақти билан полициячилар кўчаларда соқол қўйган ёшларни тўхтатиб, бўлинмага олиб кетади ва соқолини олиб ташлашни талаб қилади. Баъзи маълумотларга кўра, улар дўппосланиши ва таҳқирланиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, давлат муассасаларида ишлайдиган аёллар сочини оч рангга бўяши, тирноқ ўстириши ва бўяши, киприк ўстириши, тилла тақинчоқлар тақиши мумкин эмас. Шундай талаблардан кейин божхона хизмати чегарада сочни очартирувчи воситалар ва оч рангли бўёқларни ушлаб қола бошлади. Ўқитувчи аёллардан миллий дресс-код талаб қилинади.

Шунингдек, Туркманистонда татуировка салонлари ҳам ёпиб ташланган. Хабарларга кўра, полициячилар танасида татуировка бўлган одамларни қўлга олиб, бўлимга олиб кетган ва уни қаерда чиздиргани ҳақида сўроқ қилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ваҳима қўзғатяпти” — Ашхободда юзига ниқоб таққан аёл жаримага тортилди 26 фев, 22:28
  • Ашхободда 2020 йил рамзи — каламуш дизайни тасдиқланди 06 дек, 22:30
  • БМТ ниқобнинг тақиқланишини мусулмон аёллари ҳуқуқларининг топталиши деб тан олди 25 окт, 08:56
  • “Жодугарлар” қизнинг оёғини қайноқ сувга ботиришди 08 фев, 00:00
  • Туркманистонда аёлларга машина ҳайдаш тақиқлаб қўйилди 06 янв, 08:03
  • Туркияда полициячи аёлларга ҳижоб кийиб юришга рухсат берилди 28 авг, 11:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳиндистонда табиий офат қурбонлари сони борган сари кўпаймоқда 26 окт, 00:30 172
  • Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ—2021 даги илк ғалабани тақдим этди 26 окт, 00:08 194
  • 70 O 070 OO авторақами қанчага сотилди? 26 окт, 00:03 240
  • Шавкат Мирзиёев Леонид Калашниковни қабул қилди 25 окт, 23:55 251
  • Ҳиндистонда тезюрар электромобил тақдим этилди 25 окт, 23:43 228
  • Беларусдан ноқонуний муҳожирлар Польшага бостириб киришга уринди (видео) 25 окт, 23:20 274
  • Суперлиганинг 23-туридан сўнг мусобақа жадвали қандай кўринишга келди? 25 окт, 22:04 361
  • Виктор Кумиков: "Бундай учрашувни ортиқча таҳлил қилишга ҳам ҳожат йўқ" 25 окт, 21:45 359
  • “Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо Шомуродовни танлади! 25 окт, 21:36 558
  • Мақсуда Ворисова ва Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан табриклади 25 окт, 21:13 335
  • Шифохона янглишиб 30 йил давомида ҳожатхона сувидан ичимлик суви сифатида фойдаланиб келган 25 окт, 20:50 415
  • Тожикистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистондаги вазиятдан хавотирга тушиб қолди 25 окт, 20:29 521
  • Бўлимлар