«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:29
ЎЗO‘Z

Facebook ва Ray-Ban «ақлли» кўзойнаклар яратди. У суратга олиш ва телефонда гаплашиш имконини беради

11 сен, 22:07 2 624 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook ва Ray-Ban «ақлли» кўзойнаклар яратди. У суратга олиш ва телефонда гаплашиш имконини беради Фото: «Korrespondent.net»
Facebook компанияси Ray-Ban бренди билан ҳамкорликдаги илк «ақлли» кўзойнакларни тақдим қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Ray-Ban Stories кўзойнаклари Snapdragon процессори, линзаларнинг ёнига ўрнатилган иккита 5 Mp ўлчамли камералар, шунингдек, фото ва видео тугмачалари билан жиҳозланган.

Фото: «Korrespondent.net»
Бундан ташқари, микрофон ҳамда овозни чиқариб эшитиш мосламасининг борлиги гаджет билан боғланган смартфон орқали мусиқа ва қўнғироқларни тинглаш имконини беради. Видеога олиш вақтида атрофдагиларни ёзиб олинаётганидан огоҳлантирувчи ёнадиган индикатор ўрнатилган.

Маълум қилинишича, ўрнатилган хотира 30 сония давом этадиган 30 та видеоролик ёки 500 та фотони сақлашга етади. Шунингдек, уларни телефонга сақлаб қўйса ҳам бўлади.

Ray-Ban Stories Facebook Assistant’нинг овозли буйруйғи асосида ишлайди. Шунингдек, кўзойнак Facebook, Instagram, Twitter ва WhatsApp’га расм ва видеоларни юбориш мумкин бўлган янги Facebook View иловасига ҳам уланади.

Фото: «Korrespondent.net»
1 соат тўлиқ қувватланган гаджетдан 6 соат давомида фойдаланса бўлади. Ғилоф ичига кирувчи аккумлятор кўзойнакни уч марта қувватлаш имконини беради. АҚШ, Канада, Италия, Австралия ва Ирландияда 9 сентябрдан сотувга чиқиши айтилган кўзойнакнинг бошланғич нархи 299 доллар бўлади. Қўшимча қилинишича, кўзойнак линзаси, гардиши ва ранги турли бўлган 20 хил вариантда тақдим қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 451
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 92
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар