«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:44
ЎЗO‘Z

АҚШ «Толибон» ҳукумати тан олиниши шартини маълум қилди

31 авг, 18:11 2 905 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ «Толибон» ҳукумати тан олиниши шартини маълум қилди Фото: АҚШ давлат департаменти
АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен толиблар ҳукумати тан олиниши учун бажарилиши лозим бўлган шартларни маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ «Толибон» билан фақат ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳамкорлик қилади.

«Толибон» халқаро эътироф ва қўллаб-қувватловга ҳаракат қилмоқда. Айтар гапимиз шу: ҳар қандай эътироф ва қўллаб-қувватловга муносиб тарзда бўлиши керак. Толиблар сафар қилиш эркинлигини таъминлаш, афғон халқи, жумладан, аёллар ва озчиликнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, терроризмга қарши курашиш бўйича мажбуриятларини бажариш, Афғонистонда қолишни истаганларга нисбатан қатағон ўтказмаслик, афғон халқи эҳтиёжлари ва саъй-ҳаракатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат тузиш орқали бунга эришишлари мумкин», — деди Блинкен.

У «Толибон» Афғонистоннинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларига нисбатан таҳдид соладиган террорчилар учун базага айланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олганини эслатиб ўтди.

Бундан ташқари, Блинкен АҚШ Кобулдаги элчихонасини Доҳага кўчирганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Афғонистон билан ҳамкорликнинг янги босқичини бошламоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 0
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар