«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:25
ЎЗO‘Z

Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди

23 авг, 20:25 3 286 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди Фото: «Lada.ru»
Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йил апрелдан буён ушбу лавозимда Рустам Ражабов ишлаб келаётганди.

Бу Андерссон Швеция Ҳарбий академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент программаси битирувчиси, Стокгольм университетининг бизнес бошқаруви бакалаври Бу Андерссон автомобилсозлик соҳасидаги энг илғор топ-менежер бўлиб, автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг Saab Automobile АB компаниясида бошлайди.

1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли раҳбар лавозимларни эгаллаган ва 2001—2009 йилларда General Motors’нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.

2009 йилдан 2013 йилгача «Группа ГАЗ» корхонасига президент этиб тайинланади. Бу даврда Андерссон «Группа ГАЗ» бизнесини зарардан барқарор фойдага олиб чиқишга эришади.

2014 йилдан 2016 йилгача «АвтоВАЗ» ОАЖ президенти этиб тайинланади. «Группа ГАЗ»да бўлгани каби, Андерссон «АвтоВАЗ»да ҳам тўлиқ трансформацияни амалга оширди.

«АвтоВАЗ»ни тарк этгач, Андерссон энг йирик автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Yazaki Europe, Africa, North & South America корпорациясига 4 йил раҳбарлик қилган.

Адам Смит халқаро автомобиль форумида Бу Андерссон Россия автомобилсозлик саноатида «2010 йилнинг энг яхши етакчиси» деб топилган. 2011 йилда Андерссон Европа автомобилсозлик саноатининг энг муваффақиятли раҳбарларини аниқлаш учун Automotive News Europe томонидан ҳар йили ўтказиладиган Eurostars мукофотида «Ривожланаётган бозорлар бўйича Европа автомобиль саноатининг энг яхши етакчиси» деб топилган.

2012 йилда Бу Андерссон Европанинг автомобилсозлик соҳасидаги етакчи нашриёти бўлган Automotive Supply Chain’дан «Группа ГАЗ»ни инқироздан кейин молиявий ҳолатини тиклагани ва Россиянинг енгил тижорий воситалар бозорида компаниянинг етакчилигини таъминлагани учун «Энг яхши ютуқлар» мукофотига сазовор бўлган.

Бу Инге Андерссон МДҲ мамлакатларидаги автомобиль концернларини бошқариш ва инқирозлар даврида эришган муваффақиятлари ва катта тажрибаси UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain компанияларига яримўтказгичлар танқислиги ва логистика муаммолари билан боғлик глобал инқирозларини энг кам йўқотиш билан енгишга, ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизациялашнинг янги йўналишини эгаллашга имкон беради.

Компаниянинг қайд этишича, 2018 йилдан бошлаб UzAuto Motors йирик трансформация жараёнини бошдан кечириб, зарардан барқарор фойда келтирадиган бизнесга айланди. 2020 йилдаги пандемияга қарамасдан, UzAuto Motors ўз ишлаб чиқаришини 281 минг дона автомобилга ўстиришга эришди.

2020 йилдан буён компания Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ўзининг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиб, 2021 йил апрелида Қўшма трансформация офисини ташкил этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 130
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 135
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 180
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 137
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар