«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради

22 авг, 19:00 2 565 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради Маълумки, келаси йил Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа 2022 йилнинг 1-19 июнь кунларига белгиланган. Унгача эса шу йилнинг кузида саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Барча гуруҳларда саралаш марказлашган тартибда кечади.

Ўзбекистон саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашади. Биз "D" гуруҳидан жой олганмиз ва гуруҳ ўйинларини Қувайтда Саудия Арабистони, Бангладеш ҳамда Қувайт термаларига қарши ўтказамиз.

27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон
29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш
31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон

Маълум бўлишича, мазкур саралаш ўйинларида қатнашиш учун Қувайтга Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси боради. Бундан кўриниб турибдики, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида ҳам Кападзе жамоаси иштирок этади.

Шу ўринда савол туғилиши мумкин, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг тақдири нима бўлади? Бу жамоа келаси йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Хангжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради ва шу мусобақада иштирок этади. Осиё ўйинларидан сўнг U-22 терма жамоаси ўз фаолиятини тугатади.

Х.Холиқов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 0
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 0
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 226
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар