«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:33
ЎЗO‘Z

Уйқу меъёрда бўлиши учун истеъмол қилиш тавсия қилинган 13 маҳсулот

04 авг, 10:01 3 061 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйқу меъёрда бўлиши учун истеъмол қилиш тавсия қилинган 13 маҳсулот
Фото: Freepik
Уйқу организмнинг меъёрий фаолияти ва саломатлик учун муҳим саналади. Унинг меъёрда бўлиши ва тиниқиб уйғониш учун эса кун давомида фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш муҳим саналади. Қандай маҳсулотлардан тийилиш керак, қайсиларини эса канда қилмаслик кераклиги ҳақида «Домашний очаг» журналида тақдим қилинган мутахассисларнинг тавсиясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Уйқудан аввал нима ейиш керак эмас?
Уйқудан аввал оғир, қовурилган таомлар, кофеин, спиртли ичимлик, жиғилдон қайнашига олиб келадиган маҳсулотлар, томат соуси сингари маҳсулотлар, шунингдек, апельсин шарбати ичмаслик керак. Қуйида номи келтирилган маҳсулотлар эса аксинча яхши ухлашга ҳисса қўшади.

Анжир
Нутрициолог Жаклин Лондоннинг айтишича, анжир калий, магний, кальций ва темир моддасига бой саналади. Қон айланиши ва мушаклар қисқаришини яхшилайдиган ушбу минераллар уйқу учун муҳим саналади. Қолаверса, ушбу маҳсулот ширинликларга бўлган мойилликни камайтириб, тўқлик ҳиссини узоқ вақт сақлаб турадиган клетчатка билан таъминлайди.

Тарвуз
Сувсизланиш уйқусизликнинг сабабларидан бир экани сабаб ҳам уйқудан аввал тарвуз истеъмол қилса бўлади. Ушбу маҳсулотнинг икки стаканга тенг миқдори кечаси организмнинг фаолияти учун муҳим бўлган сув миқдорининг тенг ярми ҳисобланади. Таркибидаги клетчатка эса ухлашга халал берадиган қориндаги ғулдурашни сокинлаштиради. Лондоннинг айтишича, тарвуздан ташқари қовун, олма, апельсин ва нок ҳам кечки чанқоқни яхши қондиради,

Батат (ширин картошка)
Уйқудан аввал картошка бўлагидан «кечки тост» тайёрласангиз бўлади. «Батат таркибидаги калий, магний ва кальций тинчланиш ва ухлашга ёрдам беради», — дейди Жаклин Лондон. Янада ўзига хос таъмга эга бўлиши учун устидан бир неча томчи асал ва денгиз тузи қўшиш ёки ёнғоқли ёғ суртиш тавсия қилинади.

Хандон писта
Оқсил, B витамини ва магнийнинг кони бўлган маҳсулот ухлаш учун энг яхши маҳсулот эканига қарамай, истеъмол борасида меъёрни билиш керак. Тиниқиб ухлаш учун ундан бир ҳовуч ейиш кифоя, миқдори ошиб кетадиган бўлса, калория ҳаддан ортиқ кўплиги ҳисобига ухлаш қийинлашади.

Олхўри қоқи
Б6 витамини, кальций ва магнийга бой бўлган олхўри қоқи уйқу гормони мелатонинни ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Уйқудан 30 дақиқа аввал клетчаткаларнинг кони бўлган бутун донли нон устига олхўри қоқи қўйиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Пишлоқ
Чечел пишлоғи таркибидаги оқсил бутун донли нондаги клетчатка билан яхши умумлашади. Ошқозонни тинчлантириб яхши ухлашни таъминлайди.

Гиёҳли чой
Бундай чойлар ухлаш учун фойданинг кони. «Мойчечакли ёки занжабилли чой уйқудан аввал асаблар, шунингдек, ошқозонни аъло даражада тинчлантиради», — дейди Лондон.

Сули ёрмаси
«Сулининг пишган ёрмалари, дон маҳсулотларидан тайёрланган нон сингари инсулин ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради», — дейди Синтия Паскелла. Ушбу маҳсулотлар қондаги қанд миқдорини табиий равишда кўпайтириб, уйқучанликни чақиради. Маҳсулот шунингдек, танани бўшаштириб ухлашга ёрдам берадиган мелатонинга ҳам бўй бўлади.

Бодом
Бир нечта бодом истеъмол қилиш ухлашга ёрдам беради. Паскелланинг айтишича, бодом мушаклар ва асаблар билан боғлиқ фаолликни камайтирадиган ҳамда юрак ритмини меъёрлаштирадиган триптофан ва магнийни ўз ичига олади.

Олча
«Мелатонинга бой маҳсулотни қанча кўп истеъмол қилсангиз, шунча яхши ухлайсиз», – дейди тиббиёт фанлари доктори Мишель Дудаш. Олча ҳам сули ва ёнғоқ сингари уйқу гормонининг манбайи саналади. Ушу маҳсулотни мунтазам равишда истеъмол қилиш уйқу циклини яхшилайди.

Қора шоколад
Шоколадни нафақат кундузи, балки кечаси ҳам истеъмол қилса бўлади. Таркибидаги сератонин тана ва мияни тинчлантириш хусусиятига эга. Умуман олганда қора шоколад фойдали моддалар бисёр бўлади.

Банан
Банан таркибидаги магний ва калий мушаклар ва асаб тизимини тинчлантириш хусусиятига эга. Қолаверса, ундаги B6 витамини триптофанни серотонинга айлантиришга ёрдам беради.

Хумус
Паскелланинг маълум қилишича, нўхат пастаси триптофанни энг яхши манбайи саналади. Ярим кечаси оч ҳолда уйғониш кун давомида етарлича калория қабул қилинмаганини билдиради. Кун давомида хумус истеъмол қилинг ва кун давомида уч марта овқатланиш ва икки марта енгил тамадди қилишга одатланинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар