«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 14:37
ЎЗO‘Z

Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган пойабзаллар тақдим этди

29 июл, 23:28 1 124 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италиялик дизайнер Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган пойабзаллар тақдим этди
Фото: @glamour.boutique
Италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларда Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади, дея баёнот берди Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

«Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби, ва мадҳиясига эгадир. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллигини яққол тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Фото: @glamour.boutique
Ўзбекистон Республикаси «Давлат герби тўғрисида»ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас», — дейилади баёнотда.

Стефано Риччи яратган коллекциядан футболка, жинси шим, кепка, поло, спорт костюмлари ҳам ўрин олган. Масалан, эмблемали оқ кроссовкани 18 000 000 сўмга, кўк рангдаги замш кроссовкани эса 24 000 000 сўмга сотиб олиш мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Давлатимиз байроғи ҳақида нималарни биламиз? 17 ноя, 09:25
  • Дунёдаги энг баланд бино бугун Ўзбекистон байроғи тусига киради 01 сен, 14:45
  • Ўзбекистонда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар сони биттага кўпайди 26 дек, 13:23
  • ДХХ ходимларининг дахлсизлиги камаяди 16 дек, 06:30
  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида нималарни биламиз? 18 ноя, 11:00
  • Тошкентда ҳарбий отлиқ отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ва ярим марафон ўтказилди (фото) 18 ноя, 10:34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Улкан яшил компьютер сичқончаси: британияликлар ноодатий автомобилни намойиш этди 24 сен, 14:23 0
  • Ўзбекистонда дам олиш кунидан бошлаб ҳаво сезиларли даражада салқинлашади 24 сен, 13:55 4
  • Шавкат Мирзиёев: Илгари вазият оғир эди, ҳатто ўз кўчамни асфальт қила олмаганман 24 сен, 13:30 138
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди 24 сен, 13:09 90
  • Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди 24 сен, 13:06 164
  • Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди 24 сен, 11:55 295
  • Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди 24 сен, 11:28 194
  • «Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларини қайтаришни талаб қилмоқда 24 сен, 11:05 494
  • Озодбек Назарбеков Даврон Кабуловга мукофотни топширди 24 сен, 10:42 508
  • Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади 24 сен, 10:39 446
  • Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи... 24 сен, 10:36 1 167
  • "Рома" "Удинезе" устидан зафар қучди, Шомуродов 86-дақиқада майдонга тушди (видео) 24 сен, 10:26 366
  • Бўлимлар