«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 14:48
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов Жозе Моуриньо қўл остидаги «Рома»га ўтади

29 июл, 00:55 3 264 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов Жозе Моуриньо қўл остидаги «Рома»га ўтади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома»га ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда журналист Жанлуки ди Марцио.

Таъкидланишича, римликлар 26 ёшли футболчи учун «Женоа»га 15 миллион евро таклиф қилган. Бироқ генуяликлар Шомуродов учун кўпроқ пул олишни истамоқда. Шунингдек, «Рома» Элдорни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, ушбу маълумотни Россиянинг «РБК» нашри манбалари ҳам тасдиқлаган.
«Томонлар трансферлар масаласида бир қарорга келган. Шу кунларда футболчининг аниқ трансфер нархи бўйича якуний музокаралар бўлиб ўтмоқда. Мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси тузилади. Ижара нархи римликларга 2,5 миллион еврога тушади. Кейинги трансфер 16 миллион евродан ошади», — деган «РБК» нашри манбаси.

Нашрнинг бошқа бир манбаси эса агар футболчи ютуқларга (ўйинлар ва голлар) эришадиган бўлса, трансфер суммаси 19—21 миллион еврони ташкил қилишини маълум қилган.

Қайд этиш жоиз, аввал ҳам «Рома»дан Шомуродовга қизиқиш бўлгани ва буни Моуриньонинг шахсан ўзи истаётгани ҳақида хабарлар янграганди. Бироқ футболчининг агентлари бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида маълум қилганди. 2020 йилнинг январь ойида Элдорга «Ювентус»дан қизиқиш бўлганди. Аввалроқ «Женоа» бош мураббийи Давиде Баллардини раҳбариятга 26 ёшли футболчини сотишни тақиқлагани ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи 2020/21 йилги мавсум А Серияда 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифига айланганди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Италия нашри: Элдор Шомуродов борасида анча жиддий таклиф бор 23 июл, 19:56
  • «Ювентус» Шомуродов борасида «Женоа» билан боғланди 25 июн, 10:51
  • Элдор Шомуродов «Женоа»даги муваффақиятли старт ҳақида: «Мен эндигина йўлнинг бошидаман» 16 янв, 21:50
  • Месси январда янги жамоага ўтиши кутиляпти 20 окт, 10:00
  • Шомуродов ҳамон «Гент»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди 23 авг, 23:30
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 1
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 52
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 99
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 144
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 167
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 196
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 224
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 189
  • Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди 04 дек, 10:15 355
  • Россияда шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади 04 дек, 10:11 269
  • Ҳоким қабристон қоровули бўлишга ҳам тайёрлигини айтди 04 дек, 10:07 299
  • Афғонистонда «Толибон» олий раҳбари аёллар ҳуқуқлари тўғрисида фармон чиқарди 04 дек, 07:00 416
  • Бўлимлар