«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 05:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон тожик-афғон чегарасидаги машқларга жанговар авиация, зирҳли техника ва махсус кучларни юборади - ОАВ

19 июл, 12:12 2 185 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон тожик-афғон чегарасидаги машқларга жанговар авиация, зирҳли техника ва махсус кучларни юборади - ОАВ
Фото: drive2.ru
Ўзбекистонлик аскарлар ва зобитлар қўшни ҳудуддан жангариларнинг кириб келиш эҳтимоли бўйича Тожикистон ва Россия ҳарбийлари билан биргаликда тожик-афғон чегарасини ҳимоя қилиш бўйича машқ ўтказади.

Жорий йил 1 августдан 10 августгача Тожикистоннинг Афғонистон билан Хатлон йўналишидаги чегарасида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг кенг кўламли қўшма ҳарбий машқлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматининг хавфсизлик блокидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг қўшма аксилтеррор машқлари Афғонистон билан чегарада жойлашган «Ҳарбмайдон» ҳарбий полигонида ўтказилади.

Машқларда ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли транспорт воситалари ва учта давлатнинг махсус кучлари иштирок этади.

“Машқлардан кўзланган мақсад - Афғонистондан Тожикистонга террорчиларнинг кириб бориши эҳтимоли бўйича чегарада уч давлат ҳарбийларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўлади”, дейилади хабарда.

Манбанинг таъкидлашича, режалаштирилган тадбир - "Тожикистон, Ўзбекистон ва Россиянинг биринчи тўлақонли қўшма машқларидир".



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклайди 26 мар, 00:13
  • Жиззахда махсус ҳарбий автомобиль, Nexia-2 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди 25 мар, 12:15
  • Махсус синовдан ўтганларга бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови учун 50 фоиз чегирма берилади 17 фев, 13:00
  • Ўзбекистонда аналог ТВ ўчирилмоқда, рақамли ТВга уланмаганлар нима қилиши керак? 24 янв, 22:20
  • “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Мулоқот вақти” кўрсатуви жонли кўрсатилади 03 авг, 20:02
  • Россияда аёл боласи билан ер остидаги қайноқ сувга тушиб кетди 20 мая, 13:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди 16 окт, 00:17 151
  • Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди 15 окт, 23:58 161
  • Толиблар Афғонистонда янги Олий суд тузилганини эълон қилди 15 окт, 23:33 202
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди 15 окт, 23:03 187
  • Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда 15 окт, 22:38 292
  • Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" 15 окт, 22:36 287
  • Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 15 окт, 22:15 321
  • Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди 15 окт, 21:50 238
  • Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" 15 окт, 21:49 346
  • Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди 15 окт, 21:30 523
  • АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда 15 окт, 21:06 306
  • U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин 15 окт, 21:01 315
  • Бўлимлар