«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:34
ЎЗO‘Z

Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда

22 июн, 20:30 2 038 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё. 14 июнь куни ўзи ишлайдиган ташкилотга матбуот котиби сифатида ишга олиш учун фуқаро А.Г.ни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.

«Бу таклифни менга аввал ҳам билдирган эди. Кейин эса ҳазиллашдим, деб қўйди. Бир неча кун ўтгач эса яна шу мавзуда гап очди. Мен эса энди бошлиқнинг бу гапини тобора жиддий қабул қила бошладим. Ишдан кўнглим совиб, ташкилотга боргим келмай қолди», — дейди A.Г.

Маълум бўлишича, 5 ойдан бери расман ишга олинмаган матбуот котиби A.Г.га бошқарма бошлиғи A.Ё. Шаҳрисабзда ташкил қилинган «Ёшлар фестивали» да ташкил қилинган фитобар лойиҳасини ёритиш таклифи билан чиққан ва Қарши шаҳридан ўз машинасида олиб кетишини айтган.

Машинага минган мухбир ҳали ҳам нега расман ишга олинмаганинг сабабини раҳбардан сўраган. Раҳбар эса «Мен билан бир кеча қоласизми?» дея таклиф қилган. Мухбир нима учун қолиши сабаби билан қизиққан. Раҳбар «эркаклар билан бир кеча қолган вақтда нима қилишни биламайсизми?» деб гапирган. Шундан сўнг, мухбир машинадан тушириб қолдиришларини сўраган.

«Охирги марта яна шу ҳақда очиқчасига ҳайдовчисининг олдида тап тортмай, уялмай гап очганида, таклифи жиддий эканлигини тушундим ва бу ерда бошқа ишламасликка қарор қилдим. Очиғи, менга қилинган бу муносабатдан сўнг, ҳамма ёш, ўқиб, ишлаб, карьера қиламан деган қизларга нисбатан раҳбарлар шунақа муносабатда бўлар экан, деб кечгача йиғлаб ўзимга кела олмадим. Шок ҳолатидаман. Наҳотки, мен шунақа қиз бўлсам. Юриш-туришим, ўзимни тутишимда бирор камчилик бўлса, атрофимдагилар айтишган бўларди. Унақа тарбия олмаганим учун бу ҳолат руҳиятимга шунақа таъсир қилдики, ҳалигача ўзимга кела олмаяпман», — дейди қиз.

Орадан бир неча кун ўтиб, матбуот котиби сифатида ишга олиниши айтилган қиз Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котибига воқеа ҳақида хабар берган. Воқеадан Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси масъул ходими ҳам хабар топиб, мухбирни тинчлантиришга уринган. Бошқарма масъул ходими мухбирга аввалига телефон қилган, кейинчалик СМС хабар ёзиб, бошқарма бошлиғининг укаси «катта жойда ишлашини» ва тинч юрмаса ўзига қийин бўлишини айтган.

Нашр мухбири ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби билан боғланган. Матбуот котиби ҳолатни рад этмаган.

«Ҳа, хабарим бор. Эшитган кунимоқ буни тегишли тартибда раҳбариятга билдирганман. Ҳозир шу иш бўйича суриштиришаяпти. Яхши иш бўлмабди. A.Ё.нинг ўзи билан гаплашганимда «Ҳазиллашдим, шунчаки ҳазиллашдим», — деб жавоб берди. Қизни синглимдек кўраман. Бўлиб ўтган ишдан афсусдаман. «Командировка»га кетиб қолган эдим. Энди масалани тўлиқроқ ўрганаман», — деган у.

Таҳририятнинг билдиришича, ўша «ошиқ раҳбар» аудио ёзувининг қолган қисми ва бошқарма ходимининг маслаҳатмонанд «таҳдиди» ҳам бор.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахдаги қурилишда ишлайдиган 23 ёшли йигит ўзини кранга осиб қўйди 24 июн, 08:36
  • Интернетда «ёзишма»лари тарқаган Андижон ҳокими матбуот котиби ишдан кетгани айтилмоқда 01 мар, 12:30
  • Фермерга зўравонлик қилган Қарши туман ИИБ бошлиғи ишдан олинди 24 авг, 23:53
  • Kun.uz мухбири ҳоким ўринбосарини туҳматда айблаб, прокуратурага мурожаат қилди 17 авг, 00:04
  • Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ишдан кетди 17 июл, 22:07
  • Қашқадарё вилоятида тўрт ҳоким ишдан олинди 14 дек, 19:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар