«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 19:21
ЎЗO‘Z

Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик"

22 июн, 19:59 1 799 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик"
Эрон терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсларида қийин вазиятдан чиқиб кета олди ва охирги 4 ўйинни ғалаба билан якунлаб кейинги босқичга йўл олди.

Эрон миллий жамоаси марказлашган тартибдаги ўйинлар старт олгунига қадар 6 очко билан 3-ўринда бораётганди. Биринчи ўринни Ироқ 11 очко, иккинчи ўринни Баҳрайн 9 очко билан эгаллаб турганди. Бир қарашда форслар учун вазият жуда оғир эди, бироқ улар бажариб бўлмас миссияни уддалай олишди

Баҳрайнда ташкил этилган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Эрон Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироқни мағлуб этиб 18 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан ҳал қилувчи раундга йўл олди. Терма жамоа Теҳронга қайтиб келгач, бош мураббий Драган Скочич иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Хорватиялик мураббий муваффақият сабабларини келтириб ўтди.

- "Мен ўзимга ва жамоамга тўлиқ ишонаман. Эътиборни фақат ўйинга ва ишга қаратаман. Тўғри, бизни кўп танқид қилишди, лекин биз ишлашда давом этдик. Вазият жуда оғир эди. Аммо олдимизда 4та ўйин бўлиб, агар ҳаммасини ютсак кейинги босқичга чиқишимизни билардик. Чунки асосий рақибларимизнинг 3тадан ўйини қолганди".

- "Ҳар тўрт кунда майдонга тушиш осон эмас, бунда мураббий биринчи навбатда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боради. ОФК биз жой олган гуруҳ ўйинларини Баҳрайнга берганида бу менга ёқмади. Лекин у ерга борганимиздан сўнг ташкилотчилик маъқул келди. Қарор қабул қилиб бўлинган, шу боис эътирозга ҳожат қолмаганди. Биз фақат ишлашда давом этдик. Ишонасизми, кунига 20 соатдан ишладик, бу эса ўз мевасини берди".

- "Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч бир ўйинда Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Карим Ансарифадни бир пайтда майдонга туширмадик. Албатта, мен футболчиларни тушунаман, ҳамма футбол ўйнашни хоҳлайди, аммо биз учун натижа муҳим эди ва буни футболчиларга астойдил уқтирдим. Мен жамоа учун нима энг яхшиси бўлса, шуни бажаришга интилдим".

- "Ҳозирги пайтга келиб шартномам тугади, чунки иш муддати ЖЧ саралаш иккинчи босқич охиригача эди. Буёғига нима бўлишини федерация ҳал қилади. Шартномани узайтириш менга боғлиқ эмас. Мен фақат бир нарсани хоҳлайман: Эрон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқишини", дейди Драган Скочич.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ЖЧ саралашдаги рақибимиз Яман терма жамоаси мураббийи ваъда берди 05 июн, 10:45
  • Эроннинг янги бош мураббийи: "Биз янада кучайиб қайтамиз" 16 фев, 22:44
  • ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 5 та ўрин пастлади 14 сен, 19:06
  • Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 69-ўринга тушди 14 сен, 16:37
  • ФИФА рейтинги: Ўзбекистон яна 2 поғона пастлади 09 фев, 18:44
  • Ўзбекистон, Австралия ва Саудия Арабистон ЖЧ-2018 томон яна бир қадам ташлашди 07 сен, 11:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 0
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 0
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 0
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 42
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 171
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 250
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 99
  • Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди 02 авг, 15:45 305
  • Биз кутган Токио ва кутилмаган натижаларга бой бўлган бокс мусобақалари тахлили 02 авг, 15:15 470
  • Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла ундан олтин медаль кутмоқда 02 авг, 14:45 428
  • 3 август куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 02 авг, 14:14 650
  • Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум бўлди 02 авг, 13:50 820
  • Бўлимлар