«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:46
ЎЗO‘Z

Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин

21 июн, 23:30 2 618 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин
Фарғона вилояти Риштон туманида келин қайнонасининг 9,8 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлагани маълум бўлди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 13 июнь куни «Ар-Рошидоний» МФЙ ҳудудида яшовчи С.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, нархи 4 200 000 сўмлик икки дона тилла сирғаси, нархи 3 600 000 сўмлик бир дона тилла занжир, нархи 2 000 000 сўмлик бир дона тилла узугини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи С.Д. исмли аёлнинг бирга яшовчи келини К.Х. содир этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисмига (ўғрилик) қайта малакаланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда аввал ҳам ўғрилик учун судланган шахс 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарди 10 мая, 09:22
  • Наманганда дўконнинг собиқ ишчиси қарийб 12 минг долларга тенг бўлган телефонларни ўғирлаб кетди 12 мар, 11:50
  • Олтиариқда ўғил ўз ота уйига ўғирликка тушди 06 фев, 21:20
  • Водийда ниқобли шахс хонадонга бостириб кирди 14 дек, 07:34
  • Самарқандда 25 ёшли фуқаро ошхонадаги сейфни тунади 06 мая, 10:23
  • Ховослик қиз куппа-кундузи ўз қўшнисини тунади 04 июн, 09:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар